Шавкат Мирзиёев ортидан эргашаётган Марказий Осиё президентлари

12.01.2022 07:43

"Янги Қозоғистонни бирга қурамиз" дея айтиб ўтди кечаги нутқида Қозоғистон президенти.

Қасим-Жомарт Тўқаев бугун парламентда нутқ сўзлаб, жамият учун янги ижтимоий шартнома кераклигини қайд этди.

Тўқаев ўз нутқида яна бир қанча фикрларни айтиб ўтди. Уларнинг энг асосийларини келтириб ўтамиз:

  • Элбоши сабаб мамлакатда халқаро мезонларда ҳисоблаганда ҳам бойлар кўпайди, улар ижтимоий масъулиятли бўлиш ва қозоқ халқи ҳақини қайтарадиган пайт келди;
  • Хитой билан чегарадаги божхона ва импорт масаласи тартибга солинади, миллиардлаб долларлик маҳсулотлар қора йўллар билан мамлакатга кириб келмоқда;
  • Армия кучайтирилади, ҳарбий-техник жиҳатдан модернизация қилинади, таълимга эътибор кучаяди, бюрократияга қарши чоралар кўрилади, халқ билан мулоқот тубдан янгиланади...

 

Президентнинг ушбу фикрларини ўқиб, "Янги Қозоғистон" яратилмоқчи эканлигини очиқ ҳис қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Янги” сўзи билан Қирғизистоннинг "Ўш садоси" газетасида "Янги Қирғизистон" номи ишлатилган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
12.01.2022 19:24
Ёлгиз отни чанги чикмас дейишади...2016 йилдан бери амаллаги президент Мирзиёев съайи харакатларини,сенаторлар,вазирлар, вилоят ва туман хокимлари тугри тушуниб куллаб кувватлаганда,бирлашиб харакат килганида,халк фаровонлиги,эхтиёжи,жамият тараккиёти,илм-фан,давлат иктидодиёти,савдо,энергетика,турар-жой,иссиклик таъминоти,кишлок хужалигини ривожлантириш,фермер хужаликларини куллаб кувватлаш ,купайтириш ва имтиёзлар бериш йуналишларида,ва унлаб бошка йуналишларда халк президент сузи бмлан айтганда ислохотларни уз танасида сезган буларди...афсуски президент бир туда туймас каламушлар ичида колган...айнан катта каламушлар янги ислозотлар йулида ётган катта говдир!