5 январь куни президент Тўқаев Қозоғистон ҳукуматини истеъфога чиқариш ҳақидаги фармонни имзолади. Шунингдек, бир нечта лавозимларда ўзгаришлар кузатилди:
Алихон Исмоилов собиқ бош вазир Асқар Мамин ўрнига мамлакат бош вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Мурат Нуртлеу Самат Абиш ўрнига Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди.
Ерлан Карин эса Қиримбек Кушербоевнинг ўрнига давлат котиби бўлди.
Лавозимдан кетганлар бевосита Назарбоевга дахлдор шахслар бўлган.
Масалан, Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Самат Абиш Назарбоевнинг жияни бўлган.
Назарбоевнинг машҳур иттифоқчиси Карим Масимов эса давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олингани эълон қилинди, у тартибсизликлар авжига чиққан пайтда хавфсизлик қўмитаси раҳбари лавозимидан озод этилган.
Собиқ давлат котиби Қиримбек Кушербаев эса Назарбоев қўлида узоқ йиллар давомида турли лавозимларда ишлаб келган. Президент матбуот котиблигидан бошлаб Бош вазир ўринбосаригача жами 25 та лавозимда фаолият юритган.
Собиқ Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Асқар Мамин ушбу лавозимга Назарбоев томонидан 2019 йилда, президентликдан кетишидан бир ой олдингина тайинланган эди.
Алихон Исмоилов эса узоқ йиллар давомида Тўқаев билан бирга ишлаган. Тўқаев 2003 йилда, яъни Назарбоев даврида Ташқи ишлар вазирлигини бошқарган пайтда ҳам айнан Алихан Исмаиловни ўзига ўринбосарликка тайинлаган эди.