Назарбоевнинг куёви ва қизлари Қозоғистондаги намойишлардан кейин қанча зарар кўрди?

10.01.2022 14:51

Ким қанча йўқотди? Назарбоевлар оиласи Лондонда қанча мулкка эгалик қилади? 

Forbes Қозоғистондаги воқеалар ортидан маҳаллий миллиардерлар қанча зарар кўрганлигини очиқлади.

Қозоғистоннинг энг машҳур бизнеслари ортида турган миллиардерларнинг бойлиги сўнгги кунларда мамлакатдаги намойишлар ортидан тушиб кетган.

Маҳаллий тўрт миллиардер 4 январидагидан кўра 3 миллиард доллар йўқотган, булар қаторида собиқ президентнинг қизи ва куёви ҳам бор.

Марказий Осиё бўйича эксперт ва Буюк Британияда жойлашган PRISM (Political Risk Management) таҳлил бўлими раҳбари Бенжамин Годвиннинг жума куни берган ҳисоботига кўра, Назарбоевлар оиласи 5 январь куни Қозоғистондан Москвага бешта шахсий самолётда жўнаб кетган. Қозоғистонни 1990 йилдан 2019 йилгача бошқарган Назарбоевни бундан кейин нима кутмоқда?

Годвиннинг сўзларига кўра, у энди мамлакат ичида сиёсий куч сифатида мавжуд эмас.

Қозоғистоннинг Лондонда рўйхатга олинган Kaspi банкнинг энг йирик акциядори ва раиси миллиардер Вячеслав Ким 1,4 миллиард доллар йўқотди. Kaspi акциялари нархи 6 январда 118 доллардан 87 долларгача тушиб кетди. Унинг умумий бойлиги 5,7 миллиард доллардан 4,2 миллиард долларгача пасайган.

Қозоғистонда яшовчи, асли Грузиялик, Kaspi компаниясининг бош директори Михаил Ломтадзенинг бойлиги 5,2 миллиарддан 3,8 миллиард долларга тушиб кетган.

Назарбоевнинг қизи Динара Қулибоева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Қулибоев Лондонда рўйхатга олинган Halyk банкидаги улушлари қиймати 16 фоизга тушиб кетгани сабабли жами 200 миллион доллар йўқотган. Жуфтлик айни вақтда 3,1 миллиард долларга тенг бўлган бойликка эгалик қилади.

55 ёшли Тимур Қулибойев Қозоғистоннинг табиий минерал саноати соҳасида юқори мартабага кўтарилган. Аввал, Самрук-Казина Миллий фаровонлик жамғармаси раиси, кейинроқ Россиянинг энергетика гиганти Газпром бошқарувига ўтиради. 1992 йилда Қозоғистонда хусусийлаштиришнинг дастлабки кунларида Қулибойев мамлакатнинг пайдо бўлаётган имкониятларидан фойдаланиш учун Alty Alma сармоявий гуруҳини тузди. Унинг гуруҳи кейинчалик Almex LLPга айланади.

Қулибоев 2004 йилда у назорат қилган компания Қозоғистонда фаолият юритувчи Кар-Телни VimpelComga 350 миллион долларга, 2014 йилда Altynalmas Goldni бир қисми россиялик миллиардер Александр Несисга тегишли бўлган Полиметалга нақд пул ва компания акциялари эвазига сотган.

Яқинда OpenDemocracy томонидан Британиянинг кўчмас мулк дунёсидаги клептократик бойлик ҳақидаги ҳисоботига кўра, Назарбоевлар оиласи мамлакатда тахминан 450 миллион долларлик ҳашаматли мулкка эга. Шунингдек, Буюк Британияда жойлашган SourcMaterial тергов янгиликлари платформаси Назарбоевнинг қизи ва унинг ўғли Шерлок Холмс қаҳрамонининг образли уйига эгалик қилишини аниқлаганди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар