БУГУН ДУНЁНИНГ ЭНГ ЁШ ДИКТАТОРИ ТУҒИЛГАН КУНИ

08.01.2022 22:27

Ким Чин Ин 1982 йил 8 январь куни Пхеньянда Ким Чин – Ил ( Ким Чин Ир ) оиласида туғилган.

2009 йил Ким Чин – Ил уни ўзининг вориси деб эълон қилган бўлиб, бир йилдан сўнг Инга армия генерали унвони берилади. Ким Чин – Ил вафотидан сўнг 2011 йилда КХДР президенти этиб сайланади. Шундан сўнг Маршал ҳарбий унвони берилади.

Ким Чин Иннинг туғилиши билан боғлиқ жумбоқлар етарлича. Жанубий Корея экспертлари 1983 ёки 1984 йилда туғилганлигини айтишса, шимолликларга кўра расмий сана 1982 йил 8 январдир. Нима бўлганда ҳам Ким Чин Ин энг ёш диктатор ҳисобланади.

У отасининг ўлимидан сўнг ҳокимиятни нафақат ушлаб қолди, балки, халқни ўз атрофида янада жипслаштира олди.

Отасидан фарқли ўлароқ у бир қанча очиқ сиёсат юритмоқда. 2018 йил АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея президенти Ким Чин Ин ўртасида (АҚШ ва Шимолий Корея) биринчи марта ўзаро саммит (Сингапурда) бўлиб ўтди. Трамп Кимнинг ақлли ва ўз ватанини севишлиги ҳақида фикр билдирганди. Шунингдек, икки етакчи ўртасидаги иккинчи учрашув 2019 йил Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида бўлиб ўтган.

Ким 2019 йилнинг апрель ойида Россияга ташрифи чоғида Россия етакчиси билан биринчи марта кўришган. Эътиборли жиҳати Ким учрашув жойи сифатида Владивостокни танлаган. Бу Россиянинг Шимолий Корея билан чегарадош вилоятидир.

Ким шахсига келадиган бўлсак, у ҳамма учун қизиқ ва ёпиқдир. 1998 – 2000 йилларда Швецариянинг Берн шаҳрида бошқа ном билан таҳсил олган. Унинг Берн мактабидаги синфдошлари КХДРнинг бўлажак раҳбари очиқкўнгил ва қизлар билан муомала қилишда бироз уятчанлигини айтишади. Шунингдек, у фильм томоша қилишни яхши кўрган, севимли актёри Жан – Клод Ван Дам. У НБА баскетбол ўйинларини соатлаб кўрган ва машҳур спортчиларнинг суратларини хонасига осиб қўйган. 2013 йилда Деннис Родман билан учрашган.

Шу билан бирга Ким энг кучли қўриқланадиган президентлардан бири. Шимолий Корея етакчисининг Сингапурга ташрифи чоғида ўнлаб қўриқчиларнинг лимузинни югурган ҳолда кузатиб боришини жамоатчилик қизиқиш билан кузатган.

Шимолий Корея етакчисининг шахсий ҳаёти доим сир бўлиб келганига қарамай, рафиқаси Ли Сол Чун жамоатчиликка кўриниш берган.

Ҳалигача халқининг "Буюк Маршал"и бўлиб қолаётган Ким ҳеч бир давлат раҳбари билан етарлича тил топиша олмаган. Унинг ядро қуроли Кимнинг сўзларини борган сари ўткирроқ қилмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар