Тахминан эрталаб соат 4 да алоқа интернет алоқаси яна блокланган ва ҳанузгача тикланмаган. Шунингдек, айрим вилоятларда телевидение фаолиятида ҳам узилишлар кузатилмоқда;
- КХШТ Қозоғистонга тинчликпарвар қўшинларини юборди. Россиядан Қозоғистонга ҳаво-десант кучларининг бўлинмалари киритилган;
Арманистон Қозоғистонга КХШТ кучлари таркибида 70 га яқин аскарини жўнатган. Тожикистон эса 200 нафар аскарини юбориши кутилмоқда. Улар Қозоғистондаги оммавий норозилик намойишлари фонида стратегик аҳамиятга эга объектларни ҳимоя қилинишини таъминлайди.
- Олмаотада ҳуқуқ-тартибот идораларининг 13 нафар ходими ҳалок бўлди (иккисининг боши кесилди), 350 дан ортиқ киши жароҳатланди;
- Тунда намойишчилар Олмаота полиция бошқармаси, маъмурий бинолар ва полиция бўлимларини эгаллаб олишга ҳаракат қилишди, натижада хавфсизлик кучлари томонидан "ўнлаб одамлар йўқ қилинди";
- 6 январ куни эрталаб Олмаотада талончиликларни тозалаш бўйича махсус операция бошланди. Қуролли куч тузилмалари 50 га яқин техникани тайёрлади: зирҳли транспорт воситалари, ҳарбий юк машиналари. Ҳарбийлар ва намойишчилар ўртасида эрталаб соат 10:00 да отишма бошланди. Кейин ҳарбийлар орқага чекинди, бироқ 200 га яқин намойишчи яна Республика майдонига тўпланди. Намойишчилар шаҳарнинг биринчи ва еттинчи касалхоналарини ҳам ўраб олишди;
- Қосим Тоқаев ҳукуматга бир қатор топшириқлар берди: воқеа сабабларини аниқлаш учун махсус тергов гуруҳи тузиш, жанговар тайёргарлик чораларини кўриш, ҳалок бўлган полициячиларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш, тўғридан-тўғри очиқ алоқа линияси ташкил этиш, жабрланганлар тўғрисида маълумотлар тўплаш ва узатиш, иккинчи даражали банклар фаолиятини таъминлаш, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан алоқани узиш;
- Ҳукумат суюлтирилган автогаз учун нарх чегараларини белгилади:
• Оқтўбе, Оқтов, Манғистов вилоятларида 1 литр автогаз 50 танга
• Чимкент, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қизилўрда ва Туркистон вилоятларида 60 танга.
• Олмаотада 65 танга;
• Остона, Оқмола, Олмаота, Қўстаной, Павлодар, Қарағанда ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида 70 танга
(1 АҚШ доллари 436 тангага тенг)
- Олмаота, Оқтов ва Оқтўбе аэропортлари фаолияти тўхтатилган; Air Astana авиапарвозлари интернет тармоғи узилгани сабабли, 7 январь соат 14:00 гача тўхтатилган.