Ҳусан Эрматов йилнинг энг интеллектуал блогери деб Зафар Солижоновни танлади. Нега?

05.01.2022 12:16

"Ишонч" газетаси бош муҳаррири Ҳусан Эрматов "Йил танлови - 2021" бўйича ўз танловини айтиб ўтди.

Ҳусан Эрматов жавоблари:

1. 2021 йилнинг "Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти" – Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси.

"Шак-шубҳасиз, бу "Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси" бўлди. Ўзим шу ерда ишлашимдан ташқари, бар бир кузатиб бораман. Касаба уюшмалари федерациясига яқинлашадиган, фаоллик нуқтаи назаридан, олиб борган ишлари нуқтаи назаридан бу федерацияга яқин ташкилотни кўрмаяпман", деди журналист.

2. 2021 йилнинг "Энг намунали вазирлиги" – Адлия вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги.

"Биз вазирликларни матбуот хизмати иши билан баҳолаймиз. Баъзи вазирликлар бор, "пиар"га эътибор бермаслиги мумкин. Лекин бари бир менинг кузатишларимга кўра, Адлия вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлигини айтган бўлардим. Нима учун? Адлия вазирлигида менга маъқул келадигани вазиримизнинг ўзи оддий фуқаро билан жуда яқин турган вазир, раҳбар ҳисобланади. Унинг олиб бораётган ишлари бизга тушунарли. Баъзида бир хил вазирларимиз қилаётган ишларини тушунмай қоламиз, мантиқ излаб қоламиз. Адлия вазири қилаётган ишларида мантиқ бор.

Иккинчиси, Агрепина Шин тўғрисида гапирмоқчиман. Қанчалик танқид қилмайлик, турли хил ёндашувларга гувоҳ бўлмайлик, лекин бу биринчидан янги вазирлик. Янги вазирликни тагида жуда кўп муаммолар бор. Лекин вазир жуда ҳалоллик билан иш олиб бормоқда. Мен бу опани аввалдан яхши танийман. Ҳалол раҳбар сифатида биламан. Шу вазирликни биринчилардан деб айта оламан", деди Ҳусан Эрматов.

3. 2021 йилнинг "Энг фаол ҳокими" – Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев.

"Ҳақиқатдан ҳам Эркин ака бугунги вилоят ҳокимлари ичида энг салоҳиятли, потенциали юқори бўлган раҳбар. Оддий одамларни кўп ўйлаётган, оддий одамларга яқин бўлган ҳоким сифатида эътироф этилиши мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга эътироф этилишга лойиқ ҳоким сифатида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевни айтган бўлардим. Буни Сирдарёга бориб яшаган одам билади. Сирдарёни иқтисодий потенциалини билган одам билади. Бу ердаги 5 йил олдинги аҳволни билган одам буни эътироф этади. Адолат билан олиб қараса, Сирдарёнинг иқтисодиёти бугун анча тикланган, саноати ривожланган".

4. 2021 йил "Йил одами" – Нодирбек Абдусатторов.

"Мана йил якунини жуда катта хурсандчилик билан якунлаяпмиз. Бу йилги одам сифатида мен юракдан айтган бўлардим, 17 ёшли ўзбек ўғлони шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Ота-боболаримиздан қолган катта бир мерос борлигини, қайсидир маънода оққан қонлар томирларимизда яна оқаётганини, "Оққан дарё оқмай қолмас" дейди. Бу нарсани исботи сифатида, мана шу йигитни айтаман. 9 ёшлигидан бизнинг меҳримизни олган йигит эди. Бу миллат қаҳрамони эди. Биринчи қаҳрамон сифатида шу йигитни кўрсатаман. Нодирбек Абдусатторов".

5. 2021 йилнинг "Интеллектуал блоги" - Зафарбек Солижонов.

"Блогерлар фаолиятини кузатиб бораман. 5 баҳо қўёлмайман тўғрисини айтсам. Лекин шундай блогерларимиз бор, ҳақиқатда ўзининг шахсий фикрига ва ички бир самимиятига эга. Самимият деганда жонкуярлик. Жамиятдаги воқеа-ҳодисаларга ҳалол муносабатда бўлиш муносабати нуқтаи назаридан. Зафарбек Солижоновни айтган бўлардим. Унда ҳамма нарса бор. Ҳалоллик ҳам, куйинчаклик ҳам, довюраклик ҳам. Уни кўрсатган бўлардим", дея фикрларини якунлади журналист Ҳусан Эрматов.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар