Rost24.uz — ҳақиқий журналистика! Янги йилингиз билан!

01.01.2022 00:02

Миллатнинг муқаддас деб билган тушунчаларига чанг солинса, индамай кўз юмиб ўтириш бу ҳақиқий журналистика эмас.

Коррупционерлар, бир тўда карчалонлар кўз ўнгингда халқ бойликлари таласаю, сен бир жойда депсиниб турган ислоҳотлар ҳақида оғиз кўпиртирсанг, бу ҳам журналистика эмас.

Қонунларга тупуриб қўйган амалдорларни кўрсанг, непотизм билан эгалланаётган “кресло”ларни билсанг... Ўзинг эса мум тишласанг, бу шу касбингга хиёнат билан тенг.

Rost24.uz жамоаси асосий фаолиятини 2021 йилда бошлади. Ахборот сайти ўзбек медиа оламига ҳақиқий журналистика тамойили билан кириб келишни олдига мақсад қилган. Йил давомида шу мақсад йўлида ишладик.

Аммо “Ҳақиқий журналистика” — бу жуда оғир тушунча. Бу тамойилга амал қилиш эса ундан-да оғир. Бизга бу йўлда юриш осон кечмади. Кўпларнинг тана-дашномларини эшитдик, таъқибларини, таҳдидларини кўрдик, кўраяпмиз. Маддоҳлик қилмаганимиз, очиқ гапни айтганимиз, халққа бор нарсани борлигича кўрсатганимиз учун нималар бошимиздан ўтаётгани ўзимизга аён. Аммо ҳар қандай қийинчилик, ҳар қандай таҳдидлар бўлса-да биз ҳеч қачон ҳақиқий журналистикага хиёнат қилмадик. Сизни алдамадик. Ўзига оғдирмоқчи бўлган тўдаларга, гуруҳларга қўшилмадик, уларнинг йўриғига юрмадик. Ким учун?! Фақат сиз учун! Буни кимдир тўғри тушунди, яна кимлардир эса ўз қаричи билан ўлчади. Хиёнатда айблаётганлар қанча... Миллат тилини ҳимоя қилганимиз учун ҳатто Россия ҳукуматигача бизни айблаб чиқди. Сиз ўқувчидан бошқа ҳеч кимни ёнимизда кўрмадик.

Бу Ватанни биз ҳам севамиз, биз ҳам шу жафокаш элни яхши кўрамиз. Шунинг учун ёзаяпмиз, шунинг учун шу касбни танлаганмиз.

Бизни ҳали жуда машаққатли манзил кутаяпти. Бу йўлга биз ортга қайтиш учун чиққанимиз йўқ. Қаергача бора оламиз, буни вақт кўрсатади. Аммо ҳар қандай шароитда ҳам сиз Азиз ўқувчи билинки, Rost24 фақат сиз учун ишлаган.

Янги йилингиз муборак бўлсин!

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
16
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
02.01.2023 13:58
Ишларингизга омад азиз Рост 24 жамоаси янгийилингиз билан табриклаймиз фақат куч қувват тилайман мухлислариз номидан
02.01.2023 04:39
Изохга хожат йук, хакикий Рост канал
01.01.2023 15:54
Ҳақиқий журналистика - бу Rost24.uz
03.01.2022 14:15
Rost24 uz ижодкорлари, мен Сизларга ва Сизлар бераетган маьлумотларга ишонаман. Ва Сизларни куллаб кувватлайман
02.01.2022 19:25
Рост24-халол ва куркмас журналистика тимсоли! Унинг суянган тоги хакикат.Хакикат эса барча аклли инсонларнинг дустидир.
02.01.2022 16:17
Сизларга рахмат. Уша жасорат ва матонат учун. Сизлар каби яна шундай хакикий журналистлар булганида эди мамлакатимиз бундан хам ривожланар, президент ислохотлари амалда буй курсатар эди. Ишларингизга омад.
02.01.2022 03:13
Ассалому алайкум Rozt24, Янги йил муборак бўлсин! Ўз олдига улкан марраларни қўйганлар асло кимларнидир ёрдамини ҳисоблаб йўлга чиқмагай! Машаққатли шу билан бирга муқаддас мақсадни кўзлаб қадам ташлашни ўзи музаффарликдир! Тўғри ва адолатли йўлдан ҳеч қачон қайтманг! Виждон амрига қулоқ солиб ишлашдан бошқа қудратли куч бу дунёда топилмас! Жамоангизга омад ёр бўлсин! Ҳурмат билан, ELMADAD ташкилоти
01.01.2022 19:51
Албатта, хозирги вақтда, хужакурсинга қилинган хабарлар билан фақатгина кун ўтказаётган, майда ишларга ўралашиб қолган медиа порталлар орасида, фақатгина рост хабарларни қўрқмасдан олиб чиқаётган, ўзингиз мақсад қилгандек, хақиқий журналистика тамойилларига амал қилаётган, медиа оламида ўз ўрнингизга эга бўлиб бораётган, тобора залворли қадамлар ташлаётган Сиздек жамоага машаққатли ишларингизда фақат Аллох мададкор бўлишини тилаб коламан. Сизларга мустахкам соғлик, ишларингизда улкан ривожлар тилайман. Кириб келган янги йил янада серқирра, ижод учун баракали келсин.
01.01.2022 11:22
Оллох уз панохида асрасин