2020 йилда Ўзбекистонга қанча пул жўнатилди?

22.12.2020 05:34

Марказий Осиё давлатларига юбориладиган пул ўтказмалари йил бошида 28 фоизга пасайиши прогноз қилинган эди. Аммо йил охирида бу пасайиш 6 фоизни ташкил этди.

Шу йилнинг апрель ойида, коронавирус пандемияси бутун дунё бўйлаб айни авжига чиққан бир пайтда Жаҳон банки меҳнат муҳожирлари юборадиган пул ўтказмалари ҳажмининг кескин камайиб кетишини прогноз қилган эди. Хусусан Марказий Осиё давлатларига юбориладиган пул ўтказмалари ҳажмининг деярли 28 фоизга пасайиши прогноз қилинган эди.

Ўзбекистонга юбориладиган пул ўтказмалари ҳажмида ушбу пессимистик прогнозларнинг амалга ошмаганлиги сентябрь ойида аён бўла бошлади. Марказий банкнинг сентябрда эълон қилган маълумотлари 2020 йилнинг I-ярмида жисмоний шахсларнинг Ўзбекистонга юборган пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 фоизга камайганини кўрсатди, дейилади UzAnalytics берган хабарда.

Марказий банкнинг куни-кеча эълон қилган ҳисоботида келтирилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 9 ойида жисмоний шахсларнинг Ўзбекистонга юборган пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан атиги 4 фоизга пасайган.

2017-2020 йилларнинг 9 ойида жисмоний шахсларнинг трансчегаравий пул ўтказмалари динамикаси ва таркибий ўзгаришлар қисқача таҳлилини қуйидаги инфографикаларда кузатинг:

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар