КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР: 300 нафар бола лой кўчалардан 5 км узоқликдаги мактабга қатнамоқда

16.12.2021 12:18

Қашқадарё вилояти, Қамаши туманидаги қишлоқ болалари мактабга бориш учун 5 км йўлни босиб ўтмоқда. 

Яқиндагина ижтимоий тармоқларда “Болаларга мактаб керак” сарлавҳа остида хабар тарқалди. Маълум бўлишича, ушбу муаммо Қамаши туман “Бойбўри” МФЙ да яшовчи аҳолини узоқ йиллардан бери қийнаб келар экан. 

Маҳалладаги 300 нафарга яқин ўқувчи 5 км масофа узоқликда жойлашган 73-ва 23-мактабларга қатнаб таълим олишади.

Туман ҳокимлик ахборот хизмати жавобига кўра 2022-2023 йил оралиғида Бойбўри қишлоғига 27-мактабнинг филиали очилиши айтилган, аммо мактаб раҳбари бу масала бўйича ҳали бир тўхтамга келинмаганлигини таъкидламоқда.

Rost24.uz сайти жамоатчи мухбирининг туман халқ таълими ҳамда халқ таълим бошқармасидан изоҳ олишга уринишлари бесамар якунланди.

*****

Эслатиб ўтамиз, сайтимиз томонидан таълим тизимига доир муаммолар доимий равишда ёритилган:

Ўзбекистонда таълим йўналишидаги 3 та вазирликни қисқартирса бўладими?

ФАРҒОНАДА ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИНГ ИШ ҲАҚИДАН 922 МИЛЛИОН СЎМ НОҚОНУНИЙ ТАРЗДА УШЛАБ ҚОЛИНГАН

Эркин Турдимов ҳокимлиги остида ҳамон болалар 15 км. узоқдаги мактабга пиёда қатнаб келмоқда

ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН ТАЙИНЛАНГАН МАХСУС ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ НЕГА УНУТИЛДИ?
 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар