ОБ-ҲАВО: Ҳафта бошидан Ўзбекистон бўйлаб қор ёғади ва совуқ бошланади

13.12.2021 07:30

13-16 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар бермоқда.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13 декабрда кечаси 4-9° совуқ, кундузи 1-6° совуқ; 14 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 1-6° совуқ; 15 декабрда кечаси 7-12° совуқ , кундузи 3° совуқ-2° илиқ, 16 декабрда кечаси 4-9° совуқ , кундузи 0-5° илиқ бўлади. Устюртда 13 декабрда кечаси 8-13° совуқ, кундузи 1-6° совуқ; 14-16 декабрда кечаси 10-15° совуқ , кундузи 1-6° совуқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 13 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 14 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 15-16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13 декабрда кечаси ва  кундузи 0-5° илиқ, 14 декабрда кечаси 2-7° совуқ , кундузи 3° совуқ-2° илиқгача, 15 декабрда кечаси 4-9° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ, 16 декабрда кечаси 4-9° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади; Навоий вилоятининг шимолида 13 декабрда кечаси 4-9° совуқ, кундузи 1-6° совуқ, 14 декабрда кечаси 7-12° совуқ , кундузи 1-6° совуқ, 15 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ, 16 декабрда кечаси 4-9° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 13 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.
14 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 15-16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади,
13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13 декабрда кечаси
0-5° илиқ, кундузи 2-7° илиқ, 14 декабрда кечаси 1-6° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 15-16 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 13 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.
14 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 15-16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади,
13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 13 декабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 14 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ, 15-16 декабрда кечаси
2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 13 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир қорга айланади. 15 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 14 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 2-7° илиқ, 15 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 16 декабрда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 13-15 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. 13 декабрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади, 14-16 декабрда кечаси 7-12° совуқгача, кундузи 0-5° совуқгача пасаяди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар