Ёшлар ойлигини ўтказишга 6 миллиард сўм маблағ сарфланибди

18.12.2020 06:19

«Ёшлар ойлиги тадбирларига бюджетдан 2 миллиард сўм ажратилган. Лекин бу ҳамма сарфланаётган маблағ эмас. Умумий ҳисобда тахминан 6 миллиардга яқин пул кетди». Бу ҳақда Ёшлар форуми олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев маълум қилди.
 

Жаҳонгир Ортиқхўжаев форумда ТикТок юлдузларининг иштирок этиши бўйича берилган саволга ҳам жавоб берди: 

— ТикТок ҳам ижтимоий тармоқлар, интернет оламининг бир қисмига айланиб улгурди. Уларни чеклаш эмас, балки тўғри йўлга солишимиз керак. Ўзбекистон — демократик давлат, бизга чеклаш ярашмайди. Уларни тўғри йўлга солсак, бугун арзимасдек кўринган ўша ёшлар эртага керакли инсонга айланади.

Эслатиб ўтамиз, 18-21 декабрь кунлари пойтахтда илк маротаба «Тошкент ёшлар форуми - 2020» ўтказилмоқда.Мулоқотларда 5 мингга яқин ёшлар ўз соҳаларида таклиф ва тақдимотлар билан қатнашади. Шунингдек, ушбу йирик тадбирда «Ёшлар ва гендер тенглиги» мавзусидаги тақдимотлари, махсус эффектлардан фойдаланиш бўйича мастер-класс, «Дебют» – қисқа метражли фильмлар намойиши ўтказилади. Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантиришга қаратилган «Янги Тошкент» фото ва видеороликлар танлови совриндорларининг кўргазмаси ва "Humo Arena« муз саройида эса »Street workout" мусобақаси бўлиб ўтади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар