Вафот этган ҳамшира оиласи муаммосини Бош прокуратура назоратга олди

17.12.2020 10:16

Иш жойида касалланиб, ўпка зарарланиши оқибатида вафот этган ҳамшира ишини Республика прокуратураси назоратга олганини маълум қилди.

Яқинда rost24.uz интернет сайтида иш вақтида коронавирусдан зарарланиб вафот этгани фарзандлари томонидан даъво қилинаётган аёл ҳақида репортаж тайёрланган эди. Марҳума 7-шаҳар клиника шифохонасида ишлаб келган ва касалхона карантинга ёпилган вақтда ҳам у ўз иш жойида бўлган. Марҳуманинг қизлари онаси Наргиза Мансурова коронавирус билан касалланган беморга муолажа қилгани ва шундан сўнг унинг ҳам аҳволи оғирлашганини ҳикоя қилишган. Бугунги кунда марҳум ҳамширанинг фарзандлари уйсиз кўчада қолган ва онаси учун тўлаб берилиши керак бўлган сумма берилмаганини айтишмоқда.

Мазкур масала юзасидан бугунги кунда прокуратура иш олиб бормоқда.

Rost24.uz эса воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар