Солиқчини ўлдириб қўйганларга ўқилган суд ҳукми ижтимоий тармоқларда норозиликни келтириб чиқармоқда

05.12.2021 10:19

АҚШда мазкур турдаги жиноят учун 22,5 йиллик қамоқ жазоси, Ўзбекистонда эса 2 йил 10 ойлик манзил-колонияси...

Солиқчини бўғиб ўлдирган ИИБ ЙҲХ бўлинмасининг 4 нафар ходими 2 йил 10 ой манзил-колониясида жазони ўтайди.

Мазкур ҳодисада бир фуқаро шафқатсизларча ўлдирилганига қарамай, бундай "енгил" жазо берилганлигига сабаб нима?

Жорий йил 10 июн тунда Каттақўрғон туманида ИИБ ЙҲХБ ходимлари туман солиқ идораси бошлиғи ўринбосари Азизбек Аҳмедовнинг ўлимига сабаб бўлганди. Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг хабар беришича айбдорларга суд ҳукми ўқилган.

Маълум қилинишича, 3 декабрь куни, жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судида судланувчилар М.Қўчқоров (Каттақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи лавозимида ишлаган) ва Ш.Раҳимбердиев (Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 4-отряд катта инспектори лавозимида ишлаган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва айбдорларга суд ҳукми ўқилган.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, М.Қўчқоров ва Ш.Раҳимбердиев Жиноят кодексининг 102-моддаси (эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) 1-қисми ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

Судланувчилар 2 йил ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, уларнинг ҳар бирига 2 йил 10 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони манзил-колонияда ўташ белгиланган.

Бир одам ҳалок бўлди. Бу жазо эса жиноятни содир қилганлар учун енгил жазо бўлиб қолмадими? Ахир, солиқчи йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг зўравонлиги туфайли вафот этган эди-ку?

Бу воқеа жорий йил 10 июнь куни Каттақўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Азиз Аҳмедов йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг зўравонлиги туфайли вафот этган. Мазкур ҳодиса ОАВда тарқалгач ИИВ матбуот котиби муносабат билдириб, солиқчи бошқарувидаги Кобальт светофорнинг қизил чироғида тўхтамасдан, ходимларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, юқори тезликда ҳаракатланиб яширинмоқчи бўлганини, сўнг ҳайдовчи машинани ташлаб, пиёда қочишга уринганини маълум қилганди.

Воқеа аслида ҳам шундай бўлган эдими?

Kun.uz суриштирувида воқеалар тафсилоти бошқачароқ бўлгани аниқланганди.

Каттақўрғонлик 41 ёшли солиқ мулозимини ички ишлар ходимлари мажбуран олиб кетиш жараёнида вафот этганди. Бунда ходимларнинг хатти-ҳаракатлари ва вазирлик баёнотида икки хиллик кузатилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган дастлабки хабарларда туман ИИб ЙҲХ бўлинмасининг 4 нафар ходими Каттақўрғон туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Азизбек Аҳмедовга нисбатан ҳаддан зиёд куч ишлатилганлиги сабабли унинг ўлимига сабаб бўлгани айтилган. Марҳумнинг яқинлари ҳам йўл патрул хизмати ходимларини айблашган. Йўл патрул хизматчиларининг ҳам берган маълумотлари икки хил талқинда айтилган. Бирида қочиб кетганлиги айтилган, лекин бундай бўлмаган. Бу воқеани Экспертиза жавобларидан кейин, Прокуратура бу ишни судга оширди.

6 ой вақтдан кейин бу шахсларни бор йўғи 2 йил 10 ойга жазога тортишгани ва бу жазо манзил-колонияларда ўтказилиши қанчалик тўғри?

Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов бу ҳолат бўйича қуйидагича фикрларини айтиб ўтди:

"Солиқчини бўғиб ўлдирганлар, ҳатто, қамалмади ҳам. Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон тумани суди солиқ раҳбари Азиз Аҳмедовни бўғиб ўлдирган 4 нафар милиция ходимининг иккитасига нисбатан ҳукм ўқиди. Икки нафар ҳодиса иштирокчиси жавобгарликка тортилмади. Жазоланган жиноий гуруҳнинг икки вакилига 2 йил 10 ой манзил-колония берилган, холос.

Ўтган йили, худди, шундай ҳодиса АҚШда содир бўлганида норозиликлар бутун мамлакат бўйлаб ёйилган, полиция ходимлари 22,5 йиллик қамоққа ҳукм қилинганди. Адолат қани, қонун ишлаяптими бизда?".

Бундай вазиятларда жиноят қилган шахс ким бўлишидан қатъи назар, адолатли йўл тутилиши зарур. Акс ҳолда, аҳолида бундай ишларга нисбатан заррача ҳам ишонч қолмайди...

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
10
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
06.12.2021 13:12
20 йилга камаш керак эди
06.12.2021 11:38
2020 yil onasini urib o'ldirgan "polvon"ga 4,5 yil berilgan edi. Qonunlarimiz bo'yicha mashina o'g'risiga 6 yildan 20 yilgacha qamoq. Yashavor, qadri "baland" o'zbegim.Serquyosh hur o'lkamizda o'qituvchi, doktor, soliqchi obro'si yo'qligini tushundingiz
06.12.2021 00:38
Шахсан мен ички ишлар одимларига нисбатан утказилган хизмат текшируви ва судлар ИИБ ходимлари фойдасига хал булади. Бизни Давлатда форма кийган Хамма вазирлик факат узларини химоя килади ва уз фойдасига ишлайди. Халк химояси учун хеч нимани хал килмайди. Агарда соликчилар ИИБ ходимларини шундай улдирганда бутун дунёга жар солиб иштонларини бошларига кийволар эди. Шахсан мен Бобожонов ва Йулдошевлар тизимига ишончим Сунди. Булар факат заказ бажарувчи ва узини узи химоя килувчи органлардир. Бу мени фикрим ошкор килиш шарт эмас.
06.12.2021 00:24
Bloggera 6 yil qamoq jazosi berilgandi, demak bloger jamiyar uchun kuproq xavfli
05.12.2021 23:50
Умуман натўгри қарор Бир умирга ички ишларда ишлашни тақиқлаш ва 20-25 йил қатиқ режимли қамоқ жазосини белгилаш керак
05.12.2021 19:33
Dolyani yaxshi bergan ekanda