8 ойлик кураш тугади. Одил суд халқни ғолиб деб топди

01.12.2021 18:20

Rost24.uz сайти томонидан 8 ойдан бери кўтарилиб келинаётган муаммо ўз ечимини топди.

Зангиота туман ҳокимининг мактаб ва боғча учун мўлжалланган Назарбек ҳудуди 204-контур майдонининг тадбиркорга кўп қаватли уй қуриши учун берилиши тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

Нурафшон туманлараро маъмурий судининг қарори эса бекор қилинди.

Зангиота тумани, Назарбек ҚФЙ, “Форобий” маҳалласида Президентнинг "Беш ташаббус" лойиҳаси асосида тадбиркорга кутубхона ва мактаб қуриш учун ажратиб берилган ерга замонавий турар жойлар қурилмоқда. Зангиота туман ҳокимлигининг Президент фармони билан ишлатган найранги бу ишларни гўёки қонунан бажарилишига йўл очиб берган.

Республика прокуратураси жавобига кўра ноқонуний қарор чиқарган Зангиота тумани ҳокими 15 минг нафар аҳолини мактаб ва боғчасиз қолдирган. Назарбек ҳудудига кирувчи 4 та маҳалла – Форобий, Назарбек, Қиргузар ва Аҳилобод, қўшни Найман МФЙда жами 12000 нафардан зиёд аҳоли яшайди, шундан 2876 нафари мактаб ўқувчилари, 2374 нафари эса 7 ёшгача бўлган ёш болалар, 1101 нафар боғча ёшидаги болаларни ташкил этади. Улар ҳозиргача мактаб ва боғчасиз яшаб келмоқда.

Ҳудуддаги ягона бўш қолган ва собиқ иттифоқ давридаёқ мактаб учун ажратилган ер Зангиота туман ҳокимлиги томонидан амалдаги қонунчиликка зид равишда тадбиркор учун замонавий турар жойлар қуриш учун ажратиб берилган. Зангиота туман ҳокимлиги Президентнинг беш ташаббусга оид фармони юзасидан мактаб, боғча, кутубхона қуриш учун тадбиркорга ерни 0 қийматда берган. Бир ҳафта ўтиб эса, туман ҳокими ер учун чиқарган қарорини “замонавий турар жойлар” қуриш учун кўринишида ўзгартиради.

Энг қизиғи, туман ҳокимининг қарори Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Зангиота туман прокуратураси томонидан амалдаги қонунчиликка зид экани кўрсатилиб, протест киритилган бўлса-да, тадбиркорлар қурилиш ишларини шу пайтгача давом эттириб келинди.

Мазкур масала кўтарилгач, қурилиш объектига 9 та вазирликдан вазир ўринбосарлари иштирокида комиссия тузилиб ўрганилди. Жумладан, Қурилиш вазири ўринбосари Н.Бабаев, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бош мутахассиси С.Жуманиёзов, Тошкент вилояти ҳоким ўринбосари Ш.Ҳакимов, Адлия вазири ўринбосари М.Икрамов, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари У.Шарифходжаев, Мактабгача таълим вазири ўринбосари Н.Муслитдинов, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари Т.Набиев, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги раиси ўринбосари А.Абдуллаев, Тошкент вилояти прокурори ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси Ш.Турдалиев каби мутасаддилар ишни кўриб чиқишга жалб этилди.

Шунингдек, қурилиш жараёнини вақтинча тўхтатиб туришга оғзаки кўрсатма берилди. Йиғилиш якунида баённома тузилиб, аҳолини мактаб ва боғча билан таъминлаш, қайта суд ишини аппеляция орқали кўриш жоизлиги бўйича кўрсатма берилди. Аммо, айни дамда, қурилиш авжида, 15 минг аҳолининг мактабсиз қолаётгани бўйича Зангиота туман ҳокимлиги бирон иш қилгани йўқ. “Сайловгача одамларни тинчлантириб туриш” вазифасини 9 та вазир ўринбосарлари уддалади. Аммо аҳолининг мактабсиз қолаётгани улар учун нисбатан муҳим бўлмаган иш бўлиб қолмоқда.

Мактаб, боғча, кутубхона қуришни ваъда бериб ернинг асосий қисмига замонавий турар жой қураётган тадбиркор устидан норози бўлган фуқаролар 8 ой давомида судма суд, идорама идора сарсон бўлишди.

30 ноябрь куни Тошкент вилоят судида мазкур масала қайта кўриб чиқилди ҳамда ҳоким қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
19.12.2021 21:57
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизматининг Kun.uz сўровига жавобан маълум қилишича, Соҳиб Саифназаров: “Бу масала бўйича фикр билдиришга маънавий ҳаққим йўқ, чунки бу тадбиркорлик уларники, меники эмас”, дея изоҳ берган. Маълумот учун, Назарбек ҳудуди, “Форобий” МФЙ қишлоқ хўжалиги майдони 204-контурининг нол қийматда, аукционсиз тадбиркорга бериб юборилиши билан боғлиқ масала судда кўриб чиқилган. Тошкент вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 30 ноябрдаги қарори билан коттежлар қурилишидан норози бўлаётган фуқароларнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, Зангиота туман ҳокимининг “Skytech-Line”га ер ажратиш тўғрисидаги 2020 йил 2 апрелдаги 217-сонли ва 2021 йил 10 мартдаги 314-сонли қарорлари ҳақиқий эмас, деб топилган. Бугунги кунда, “Skytech-Line” МЧЖ апелляция инстанцияси қарори устидан Олий суд маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
19.12.2021 21:56
Зангиота туманидаги Форобий маҳалласи ташкил этилаётганда маҳалла марказида мактаб ва боғча учун деб мўлжаллаб ер майдони қолдириб кетилган. Бироқ бу ер нол қийматда, аукционсиз тадбиркорга бериб юборилди. Тадбиркорнинг акаси – коммунал хизматлар вазирининг биринчи ўринбосари. Фото: Kun.uz Зангиота тумани “Форобий” МФЙда мактаб ва боғча учун мўлжалланган ер майдонида коттежлар қураётган “Skytech-Line” МЧЖ муассиси ва директори коммунал хизматлар вазирининг биринчи ўринбосари билан яқин қариндош экани маълум бўлди. Kun.uz ушбу қурилишга аҳолининг қаршилиги ҳақида 14 декабр куни “Беш ташаббус баҳонами? Мактаб учун мўлжалланган ер тадбиркорга бериб юборилди” сарлавҳали таҳлилий мақола эълон қилган эди. Унда Зангиота туман ҳокимлиги ҳужжатлардаги сўз ўйинлари орқали аслида мактаб ва боғча қуришга мўлжалланган ерни турар жойлар қуриш учун тадбиркорга нол қийматда бериб юборгани ҳақида ёзилганди. Ваҳоланки, ҳудудда янги мактаб ва боғчага эҳтиёж бор, буни Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари ҳам тасдиқлаган. Туман ҳокимлиги эса на аҳоли эътирози, на прокурор протести, на вазирлик ва на кадастр органи эътирозларини инобатга олмаяпти. Аҳоли шикояти юзасидан ўрганишларимиз давомида низоли ҳудудда уй-жой қураётган “Skytech-Line” МЧЖ вазир ўринбосарининг яқин қариндоши экани маълум бўлди. Корхона-ташкилотлар реестрига кўра, корхона 2020 йил 21 январда рўйхатдан ўтказилган. Орадан 3 ой ҳам ўтмай – 2020 йил 2 апрелда Зангиота ҳокими бу фирмага айни пайтда низоли ерни ажратиб берган. Жамиятнинг 100 фоиз улуш билан ягона таъсисчиси – фуқаро Суҳроб Исмоилович Саифназаров. Фирма директори – Искандер Исмоилович Саифназаров. Суҳроб (фотосуратини топиш имкони бўлмади) ва Искандер Саифназаровлар ўзаро ака-ука бўлиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг собиқ депутати, профессор Исмоил Саифназаровнинг фарзандларидир. Биз ушбу фирма раҳбарлари билан бевосита учрашишга бир неча маротаба уринганимизга қарамай, сўровларимиз жавобсиз қолди. Аниқроғи, ҳар сафар “кейинги ҳафта аниғини айтамиз” деган жавоб берилди. Ака-ука Саифназаровларнинг яна бири – Саифназаров Соҳиб Исмоилович. У 2017-2019 йилларда ташқи савдо вазири ўринбосари, 2019 йилда иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. 2019 йилдан бугунги кунга қадар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш vaziri
19.12.2021 21:55
Бугунги кунда, “Skytech-Line” МЧЖ апелляция инстанцияси қарори устидан Олий суд маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят киритган.
19.12.2021 21:53
Bugun 18 dekabrda oqidim kun.uzda firma appelyatsiya beribdi oliy sudga. Bu degani hali galaba degani emas. Keyin firma vazir orinbisarini qarindoshiga tegishli ekan. Shuning uchun hursand bolmalaring. Oliy sudda ham vazir orinbosarini tanishlari bor.
02.12.2021 14:27
Hali muammo tugamadi. Hali appelyatsiya berish mumkin. Ohirgi qarorni oliy sud hal qilsagina bayram qilish mumkin.
02.12.2021 13:22
Хулкар киз зурсан гап йук. Отангга рахмат. Хакикий журналист шунака булади
02.12.2021 11:51
Oliy sud qarori ayrimlar uchun majburiy emas. Xalqimiz topib aytgan: "Oxiridan quvontirsin"
02.12.2021 07:43
Хокимча чорра курилдими?