Қозоғистон "омикрон" сабабли чекловлар жорий қилмоқда, унинг Ўзбекистонга кириб келиш хавфи юқорими?

30.11.2021 10:53

3 декабрдан Қозоғистонда ҳам коронавируснинг “омикрон” штамми кириб келишининг олдини олиш мақсадида бир қатор чекловлар жорий қилинмоқда.

Хусусан, баъзи мамлакатлардан хорижликларнинг Қозоғистонга келиши тақиқланади. Миср билан ҳам авиақатнов тўхтатилади.

“Омикрон” аниқланган давлатлардан ташриф буюрувчилар эса вакцина олган бўлишидан қатъи назар, мажбурий тест топширишлари ва 7 кунлик ўзини ўзи яккалаш тартибига амал қилишлари керак.

Ўзбекистонда ҳозирча бу борада ҳеч қандай чеклов жорий қилингани йўқ, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати матбуот котиби Муҳаммаджон Бозоров Ўзбекистонда ҳаммаси яхшилигини, ҳатто, коронавирусга чалиниш ҳолатлари ҳам камайганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, ЖАРнинг Юқумли касалликлар миллий институти ижрочи директори Адриан Пурен коронавируснинг мамлакатда аниқланган янги тури омикрон-штамм дастлаб мутахассислар таъкидлаганидек инсон учун унча хавфли эмаслигини, чунки оғир ҳолатларни келтириб чиқармаётганини хабар қилган эди.

ЖССТ эса коронавируснинг “омикрон” варианти билан боғлиқ умумий глобал хавфни жуда юқори деб баҳолаган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
05.12.2021 00:15
Imlo xatolariga e'tibor bersangiz yaxshi bo'lardi (ta'qiq, baxo, Habari va h.k.)