Хусусий телеканаллардаги кўрсатувлар контенти муҳокама қилинди

25.11.2021 22:09

Бугун ЎзЭОАВМА Бош дирекцияси ва Экспертлар кенгашининг қўшма йиғилиши бўлди.

Йиғилишда қатнашган Олий Мажлис Сенати аъзоси, Тошкент шаҳар “Нуроний” жамғармаси кенгаши раиси Рустам Калонов бугунги кунда аҳолининг катта қисми нодавлат телеканалларни томоша қилаётганлигини эътироф этди. Шу билан бирга айрим кўрсатувларда халқимиз қадриятларига ва урф-одатларига у қадар мос бўлмаган ҳолатлар акс этаётганлигини таъкидлади.

Шундан сўнг “ЗЎР ТВ” Бош муҳаррири Ф.Юсупова кейинги пайтда “Ёр-ёр” кўрсатувининг ижтимоий мазмунини кучайтириш бўйича бир қатор чоралар кўрилаётганлигини, мамлакатимиз жамоатчилиги ва томошабинлар билдираётган таклиф ва тавсиялар албатта инобатга олинишини айтиб ўтди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
26.11.2021 13:54
Rota, tekislan, rostlan. Orqaga, "porloq" KOMMUNIZM tomon, YU-GUUUUR-DIK!
26.11.2021 13:32
Умуман савиясиз курсатув бошловчилари билан кушиб портлатиб йук кивориш керак
26.11.2021 11:51
"Xalq senzurasi"ga katta yo'l, senzurachi o'rnak qishloqqa (xudo asrasin). Jahon reytingida "Senzura gullab yashnashi indeksi' bo'yicha 1-o'rinni olmaguncha to'xtamanglar, shovvozlar
26.11.2021 03:39
Тухтатиш керак эмас уша катнашганлар билади комментарийдан кейин бу нотугри фикр