Андижонда ўтган “Йил аёли” танловининг вилоят босқичида вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қариндоши эканлиги айтилаётган “Alsaeda” ўқув маркази раҳбари Гавҳарой Ҳасанова 1-ўринга муносиб кўрилди.
Абдураҳмоновга қариндошлиги айтилган аёл Гавҳарой Ҳасанова энди “Йил аёли” танловининг Республика босқичига йўл олди.
Бу Шуҳрат Абдураҳмоновнинг Гавҳарой Ҳасановани илк бор қўллаши эмас.
2020 йилда Андижон вилоят ҳокимлиги шу аёлга тегишли бўлган "ALSAEADA" МЧЖдан бир донаси 760 минг сўмдан "Андижон меҳр маскани" номли китоб сотиб олган. Ҳокимият "ALSAEADA" МЧЖга 290 та китоб учун жами 220 миллион 400 минг сўм ўтказиб берган эди.
Вилоят ҳокимига қариндош бўлган Гавҳарой Ҳасанованинг бу икки омадли вазиятини мутлақо тасодиф эканлигига ишонишга ҳаракат қиламиз.