Коммунистик тизимда қотиб ишлайдиган телеканаллар кимга керак?

22.11.2021 11:07

Жамият учун ёлғончи, давлат учун самарасиз МТРК ислоҳотга муҳтож

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (МТРК) 13 та телеканал, 4 та радиоканал, 13 та ҳудудий телеканалларни бағрида сақлаб келмоқда.

Ундан ташқари “Республика телерадиомаркази”, “Ўзбекистон МТРК медиамаркази”, “Ўзбектелефильм” “Махсус автокорхона” каби алоҳида тизимлар ҳам мавжуд.

Вилоят телерадиоканаллари билан бирга жами 30та теле ва радиоканалларнинг жамият ва ҳукумат учун қанчалик фойдаси тегмоқда? Аслида бу саволга телетомошабин мухлислар жавоб бериши керак. Ваҳолангки, телетомошабинлардан телевидение ҳақида сўрасангиз, “Севимли”, “Зўр” МЮ5, “Миллий” каби хусусий телеканаллар мавжудлигини билишади.

Давлат телеканаллари эса бугун томошабинлар назаридан бутунлай четда қолмоқда. Бунга сабаб эса – кўришга арзигулик кўрсатувлар мавжуд эмас. МТРК кўрсатувларига муносабат билдирган одамларнинг 90 фоизи ёлғон, қолган 10 фоизи эса гумон деган жавобни беришмоқда. Ҳаттоки, энг ишонган “Ўзбекистон24” телерадиоканали ҳам халқ тилида “Сусамбил” мақомига муносиб кўрилган.

Бугунги кунда МТРКда тайёрланадиган кўпгина кўрсатувларнинг асосий мақсади – эфир вақтини тўлдириш бўлиб қолмоқда. Томошабинни жалб қилиш деган тушунчалар эса бутунлай унутилган.

Хусусий телеканаллар майдонга чиққунига қадар аҳоли МТРК тизимидаги телеканалларни кўришга мажбур эди. Энди эса одамлар уйидаги телевизор дастуридан давлат телеканалларининг барчасини тозалаб ташлаган. Амалдорларгина фақат “Ўзбекистон24” телеканалини кўришга мажбур. Халқда эса бундай мажбурият йўқ.

Бюджетдан ажратилган 561,4 миллиард сўмга муносиб нимадир қилиши зарур эмасми? Томошабинлар учун нимадир бериши мумкин десак, томошабиннинг ўзи МТРК каналларини кўрмайди. Ҳукумат учун нимадир қилиши керак десак, кимдир кўриши керкку ахир. Демак ҳар йили ажратиладиган ярим триллион сўм ҳавога совурилмоқда.

Шундай экан ҳукумат томонидан МТРКга топширилган миссия ҳам самарасиз бўлмоқда. Бюджетдан ажратилган пуллардан бир қисми қайсидир хусусий телеканалга ажратилиб берилса, ҳар қандай миссияни қойилмақом қилиб уддалаб бериши мумкин.

Бир замонлар қўшни республикаларга ҳасад қилинган ҳолда телеканаллар сони кўпайтирилиб ташланган эди. 13 та телеканалга зарурат ва эҳтиёж ҳам йўқ аслида. Деярли ярми мавзу ва мақсад жиҳатидан бир бирини такрорлайди.

Мисол учун, “Маданият ва маърифат” ва “Ўзбекистон тарихи”, “Маҳалла” ва “Оилавий” телеканаллари мавзу ва мақсад жиҳатидан бир бирига ўхшаш. “Ўзбекистон” ҳамда “Тошкент” телеканали эса барчасидаги мавзуни такрорлайди.

МТРКнинг бошқарув тизими 73 йил жон сақлаб келган собиқ СССРнинг коммунистик бошқарувига ўхшайди. Бу тизим тагидан чириб бўлган десак ҳам адашмаган бўламиз. Ҳеч кимга ҳаттоки, ҳукуматга ҳам фойдаси тегмай қолган. Аммо маълум бир шахсларгагина зарур ташкилотлиги сир эмас.

Бугун эса бу социалистик тизимга барҳам бериб МТРКга тоза ҳаво киритиш лозим. Аммо шуни ҳам алоҳида таъкидлаш зарурки, битта канални иккита қилиб ёки иккита телеканални битта қилиб ислоҳ қилиб бўлмайди. Тубдан ислоҳ қилиш зарур.

МТРК тизимида яна бир коммунистик услубда ишлайдиган катта бир ташкилот бор. Телемарказ деган ташкилот телеканалларга хона, монтажчи, камера ажратиб бюджет пулларини ихтиёрий-мажбурий қайтариб олади. Соатбай ажратиладиган камера, монтаж хоналари ва инженерлар учун белгиланган сумма миқдори қайси тамойиллар асосида белгиланган. Шу савол ҳам очиқ қолиши табиий. Умуман олганда бюджет пулларини каналларга тарқатиб, яна ўзлари йиғиб оладиган механизм кимгадир керакми? Қисқаси, давлатдан ажратилган пул бир айлантирилади ва ... давомини айтишга факт факт йўқ.

“Махсус автокорхона” ҳам худди шу механизмни бажариб беради. Биргина директорга хизмат учун ажратилган нексия машинасининг хизмат ҳаққи учун телеканалдан тортиб олинадиган бир йиллик пулига янги жентра машинасини олиш мумкин.

МТРКда мавжуд 13 та телеканаллларга ўзлари реклама қидириб топиш ваколати яқинда берилди. Аммо нархни биргина МТРК марказий аппарати белгилаб беради. Бу ҳам рақобатга қўйилган тўсиқнинг белгиси эмасми? Шунингдек, катта миқдордаги реклама чегирма (скидка)лари ҳам фақат маълум бир реклама компанияларига тортиқ қилинган. Телеканалларнинг ўзлари чегирма қилиш имкониятидан бутунлай мосуво. Бу эса реклама берувчиларнинг бир жойга йиғилиб бориши учун ихтиёрий-мажбурият эмасми?

МТРКда 5 минг нафарга яқин одам штатда туради. Ўтган йили МТРКнинг барча телерадиоканали карантин сабаб 450 нафар ходим билан ишлади. Аммо эфир жадвали ўзгармади. Шундай экан бу тизимдаги штатлар жадвали ҳам ислоҳотга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

Юзлаб бекорчи ходимларга арзимаган маош бўлса ҳам пластигига тушиб тургани маъқул. Аммо жонини жабборга бериб ишлайдиганлар ҳам ана шу бекорчилар учун товон тўлашга мажбурдир. Чунки бошқа бир даромад қиладиган жойи йўқ, телевидение учун ишлайдиган ҳақиқий ижодкорлар тирикчилик синовларига бардош бериши қийин.

МТРКда деярли барча жанжаллар гонорар боис келиб чиқиши кўпчиликка аён. Гонорар мезонларини белгилаб берадиган МТРК раисининг 118-буйруғи ўтган асрдан қолган механизмлар асосида тузилган. Мазкур ҳужжатдаги бандлар шундай тузилганки, уни ҳар тарафга ўйнатиш мумкин. Бу механизмда бугунги кунда давр талаби бўлган компюьтер графикаси каби замонавий йўналишлар ўрин олмаган.

Вилоят телерадиоканаллари вилоят ҳокимларининг шахсий томорқаси десак ҳам муболаға бўлмайди. ВТРКларининг директорлари ҳокимининг чизган чизиғидан чиқма олишмайди.

Қисқаси, вилоят телерадиоканалларини ҳокимлар чангалидан қутқариш керак. Ёки, ҳеч бўлмаса, ижодкорлар ишлаши учун шароит қилиб беришни вилоят ҳокимлари ўз зиммасига олиш керак. Бунинг учун албатта шу соҳа учун жон куйдирадиган биргина раҳбар керак. Ўша раҳбар эса қидирилмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
17
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
29.10.2022 19:49
Oʻzbekistonda ixtisoslashtirilgan telekanallar ochish kerak. Oʻzbekistondagi koʻp telekanallar umumiy ochilgan. Ixtisoslashtirilgan xususiy telekanallar ham platforma shaklida Tvda koʻrsatishmaydi. Masalan Sevimli music, Sevimlijon, Kino olam, Biz TV, Biz cinema, Biz music , Cheksiz TV, Azon TV, Azon cinema. Ixtisoslashtirilgan rus telekanallarini pullik qilib qoʻyishadi.
03.06.2022 02:23
класс
11.12.2021 01:26
Umuman kino, serial koʻrmayman, faqat futbol koʻraman shunisiga shukr. Qolgan koʻrsatuvlar susambil
03.12.2021 01:55
Eng yaxshi televizor bu o'chirilgan televizor. Televizorni yoqsam bosimim ko'tarilib asabim chiqib boshlaydi. Vey, odamni ko'ziga qarab aldashadiyey. Ayniqsa dori va klinika reklamalari.
01.12.2021 20:39
Бирор бир телеканал хакикатни ёза олмайди ва блогерларни куллашга куркади.Буларга сарфланаётган пуллар халкни пулику!
27.11.2021 03:45
Hammasi yaxshiku-ya, shu desangiz, diniy telekanal ochish kerakmikan, deymanda. Serial va yoki reklamadan zerikkan paytda ko'rish(!) uchun. Astag'firulloh. Diniy tarbiyani berish ham kerakku, faqat qaysidir millatlarning o'zlarida hech qachon ommaviy namoyishga ruxsat berilmagan serial va yoki kinofilmlarini berishdan ko'ra. Bugungi kunda diniy telekanalga ehtiyoj bor deb hisoblayman. Farzandlarimiz internetdan emas, davlat telekanalidan diniy mavzudagi ma'lumotlarni olsin.
25.11.2021 14:08
Икки йилча бўлди. Хуллас телевизор кўрмай қўйдим , хеч чидаб бўлмади. Ушбу изоҳ тўғри булса керак "Жудаям тугри фикрлар билдирилган ,МТРК фаолияти факат ма,лум шавхслар манфаатига хизмат килаетгани рост,Тажрибали кадрлар у ерни тарк этганига анча булди ,Савиясиз инснонларга колган рахбарлик ". Билмадим ,ўзлари кўрсатув тайёрлашиб , ўзлари кўришадими. Бизларга манзур , манфаатлилари битта яримта бўлмаса , қолгани бир тийинга қиммат. Эгаллаб олишган энди хеч кимга бермайди бу жойни , пенсияга чиққунча , ундан кейин хам ўғил қизлари катта бўлиб қолишар .
25.11.2021 00:06
Juda onektiv ezilgan faqat maqtovlar hechkimga kerak emas
24.11.2021 20:14
Мақола муаллифи нимага ёзилмайди. Нима сизлар подполный ишлайсизларми. Мақола ҳатто кулгили, МТРК давлат сиёсатини, ижтимоий сиёсатни, ислоҳотларни ёритади. Турли майда, кўнгил очар, маиший нарсаларни эмас. Мамлакатдаги зиёли инсонлар МТРКни кўради.
24.11.2021 04:55
BOSHQA SIRLARNIYAM OCHISH KERAKMASMI?
24.11.2021 04:54
Bosh
23.11.2021 21:38
Хақиқатдан тўгри мақола Фақат кенгроқ йозиш керак Телетомошабинларни озгина хуқуқи бўлса барча каналардаги РЕКЛАМАни йўқатиш керак Биринчи навбатда дори воситаларини Агарда хақиқатдан фойдали бўлса РЕКЛАМАсиз хам одамлар топиб фойдаланади Хозирда 2- минутда 3-марта такрорлаб асабни бузиш бўлаяпди
22.11.2021 21:26
100%+
22.11.2021 20:12
Жудаям тугри фикрлар билдирилган ,МТРК фаолияти факат ма,лум шавхслар манфаатига хизмат килаетгани рост,Тажрибали кадрлар у ерни тарк этганига анча булди ,Савиясиз инснонларга колган рахбарлик ,
22.11.2021 19:49
Maqola muallifi kim?
22.11.2021 18:19
G'arbning yalang'och TVlaridan, qotib qolgan bo'lsa ham o'zimizniki yaxshi: qizlarim bilan televizorni uyalmay ko'rmoqchiman
22.11.2021 18:09
Nachora, Quddus bobo (A'zamov) ertaklarini eshitib katta bo'lganmiz
22.11.2021 18:04
Karantin davrida 1-guruh nogironi edim. Bizning hududda Jizzax va Samarqand viloyatlari telekanallari namoyish etiladi(G'allaorol). Uyda yotib solishtirish imkoniyati bo'ldi. Xulosa: boshqa viloyatlarni bilmadim, ammo markazdagilar ulardan o'rgansin
22.11.2021 17:53
ОФАРИН!!!!
22.11.2021 17:37
Maqola zo`r yo`zilgan
22.11.2021 17:02
Ассалому алейкум.Мен факат реалитик курсатувларни кураман.Масалан,Зирапча, Сен ва мен.Менинг юртим канал ни марказий студия курсатуви кизикарли.Хеч кандай мажлис курсатилмайди, мажлисда катнашган бирор кишини гапиртирмайди.Бошка каналларда ахборот бир хил берилади.Жуда зерикарли.
22.11.2021 17:01
Уларнинг иши бир тийинга арзимайди. Мен малумотни интернетдан оламан