Миллат устидан кулаётган сенаторлар

21.11.2021 18:49

“Давлат тили тўғрисида”ги қонун қаерда?

Янги таҳрирдаги “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун 2021 йил 26 июнь куни Сенат ялпи мажлисида маъқулланган эди. 19 ноябрдаги матбуот анжуманида бу Қонуннинг кейинги тақдири нима бўлгани ҳақида берилган саволга жавобан, сенаторлар қонун ҳали Сенатга келиб тушмаганини айтди. Сенаторлар ўзлари 5 ой олдин маъқуллаган қонунни эслолмаяптими?

Қонунчилик палатаси шу йилнинг 24 март куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини қабул қилган. Шундан кейин қонун 26 июн куни Сенатнинг 16-ялпи мажлисида муҳокама қилинган ва маъқулланган. Бу ҳақда Сенатнинг расмий сайтида ҳам маълумот берилган.

Лекин, 19 ноябрда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Сенатор Наримон Умаров умуман бошқа жавоб билан ҳаммани ҳайрон қолдирди. Сенаторнинг айтишига қараганда, бу лойиҳа ҳали Сенатга етиб ҳам келмаган.

"Бу лойиҳани кимлардир ишлаётганидан хабаримиз бор, лекин бу ҳали лойиҳа сифатида ҳам кўрилмаган. Қонунчилик палатасидан бизга кириб келмаган", — дея жавоб берган сенатор.

5 ой олдин маъқулланган бу лойиҳа қандай қилиб ҳали "лойиҳа" сифатида ҳам кўрилмаслиги мумкин. Бу бўйича мутассаддилар жавобини кутиб қоламиз...

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин сайтимизда 
"Миллат ва давлат тақдирига дахлдор йиғилишга ОАВ киритилмади"
"Янги алифбо лойиҳаси эълон қилинди", 
“ТИЛ УЧУН КУРАШ: Танзила Нарбаева русча ёзишга мажбурми?”
мақолалари эълон қилинган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
22.11.2021 18:44
Senatorlarni ishi faqat oylik olish. Boshqa masalalar faqat oylik olish vaqtida esga tushadi.
22.11.2021 17:39
Қонун эсла олмаган бўлса миллатни устидан кулиш бўларканми.
22.11.2021 17:16
19 ноябрда бўлиб ўтган тадбир Тилга бағишланганмиди???
22.11.2021 17:01
Сенавторлар Миллатни устидан кулиб нима қилибти? Тавбаа... Сарлавҳани ҳам воҳима қилиб қуйганиничи...
22.11.2021 16:52
Бу Кабминда Тил бўйича Департамент тузилганди. Ушалар шу борада ишлар амалга оширилаётганди . Қизиқ бу СМИларимиз ҳам негадир уни гапиришмаяди. Жим-жит!
22.11.2021 06:18
Давлат тилига беэътиборлик, миллатга нисбатан менсимасликдир.
22.11.2021 02:57
O'zi kulmagan shular qoluvdi