Косонсойлик 15 ёшли икки қиз жонли ижро орқали ҳаммани ҳайратда қолдирди.
Ижтимоий тармоқлар орқали қўшиқларини жонли ижрода айтиб чиққан икки қиз бутун интернет фойдаланувчиларини ўзига мафтун қилди. Аммо уларнинг кимлиги ва қаердан экани сўроқ остида эди. Бугун ана шу саволларга Rost24.uz ахборот сайти жавоб ахтарди.
Мадина Юсупжонова Наманган вилояти Косонсой тумани Ровот қишлоғида яшайди. Шу ердаги 22 мактабнинг 8 синф ўқувчиси.
Исаева Нурзида Наманган вилояти Косонсой тумани Обод қишлоғида яшайди. Шу ердаги 45-мактаб махсус интернатининг 8 синфида таҳсил олади.
Улар санъат бўйича эса таълимни 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида олишади. Ўқитувчиси Арслонбек Сахадуллаев. Ўқитувчисининг айтишига қараганда бу икки қиз Республика кўрик танловларида ҳам қатнашган. Хусусан, Мадина Юсупжонова "Камалак юлдузлари" танлови лауреати бўлган ҳамда Муҳиддин Қорёқубов Республика кўрик танловининг сертификатини ҳам қўлган киритган. Исаева Нурзида ҳам "Камалак юлдузлари" танловида қатнашган ва Россия онлайн танловида ҳам ғалаба қозонган.
Шунча танловларда қатнашган истеъдодларни нега ҳамон ҳеч ким деярли танимайди? Уларга эътибор берилдими, ёки...?
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам ўз саҳифасида бу икки қизнинг истеъдодига лол қолганини айтиб ўтди.
Бу икки қизни истеъдодига шак-шубҳа йўқ...
Қўшиқ ижроси ➡️ https://t.me/rost_24uz/3576
Ўхшаш мақолалар: Қўшиқни ҳаром деб санъатни тарк этаётган машҳурларга Озодбек Назарбеков муносабат билдирди