Абдулазиз Комилов: «Толибон томонидан уюштирилган терактга бирорта ҳам мисол келтира олмайсиз»

19.11.2021 10:32

Абдулазиз Комилов «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» ҳамкорлик кенгаши йиғилиши якунлари бўйича бельгиялик журналист Садид Лайлумнинг Толибонни террорчи деб атаган саволига «Марказий Осиё, Европа, АҚШ, Жанубий Корея ёки бошқа мамлакатларда Толибон томонидан уюштирилган терактга бирорта ҳам мисол келтира олмайсиз», деб жавоб берди.

«Толибон нафақат Афғонистондаги асосий куч, балки афғон жамиятининг бир қисмидир. Улар мамлакат черагасидан ташқарида ҳеч қачон теракт уюштирмаган», – деди Комилов.

Вазир журналистнинг толибонни ҳеч ким тан олмаслиги кераклиги ҳақидаги саволига психологик тўсиқларни енгиб ўтиб, вазиятга бошқа томондан қараш кераклигини айтди.

ТИВ раҳбари Афғонистондаги мавжуд воқиелик ва кучларнинг янги мувозанатини тан олиш муҳимлигини таъкидлади ва «Биз афғон муаммоси юкини минтақа давлатлари, айниқса, энг яқин қўшнилар елкасига юклай олмаймиз», – деди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
20.11.2021 14:19
Shunday aqlli vazirimiz bor ekan, mintaqamiz, qolaversa, mamlakatimizda tinchlik bo'ladi. Xursandman.