Арзон нархдаги бензинни сунъий равишда аннуляция қилиш аломатлари аниқлангани маълум қилинди.
Бу ҳақда АОКАда бўлган матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев маълум қилди.
Унда маълум қилинишича, 10-15 кунда бензин нархи ўзгариши кутилмоқда.
“Қаерда бозор механизмлари асосида табиий ўсишга эришилган бўлса, биз унга таъсир кўрсата олмаймиз. Лекин сунъий равишда юзага келтирилган, келишиб қилинган, манипуляция ҳаракатларига таъсир кўрсатиш мумкин. Бензин нархи ошишида ҳам манипуляция ҳолатлари, арзон нархдаги бензинни сунъий равишда аннуляция қилиш аломатлари аниқланди.
Бензин нархини барқарорлаштириш, тушириш бўйича ҳаракатлар давом этяпти, бу вақт талаб қиладиган масала. Лекин яқин кунларда нархларда ўзгариш бўлади”, - деди Карабаев.
Ҳозирда бозорни тўйинтириш, арзон нархлар асосида кичик харидорларга имконият бериш масаласига эътибор қаратилаётгани айтилди.