ОБ-ҲАВО: Бугун, 17 ноябрь Ўзбекистон бўйлаб қор ёғади

17.11.2021 06:53

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 17 ноябрь куни Тошкентда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Шарқдан  секундига 5-10  метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига   12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача  кучайиши мумкин. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, Устюртда кечаси  10-12, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қор ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12  метр тезликда эсади. Баъзи  жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача  кучайиши, бу кучайиш қум бўронлари билан бирга  секундига 23-28 метргача тезлашиши  мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси  ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.*

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир, қорга айланади). Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12  метр тезликда эсади. Баъзи  жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача  кучайиши, бу кучайиш қум бўронлари билан бирга  секундига 23-28 метргача тезлашиши  мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси  ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир айрим жойларда қорга айланади). Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12  метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача  кучайиши, бу кучайиш қум бўронлари билан бирга  секундига 23-28 метргача тезлашиши  мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва  кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир қорга айланади). Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12  метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача  кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, айрим  жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12  метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача  кучайиши, бу кучайиш секундига 23-28 метргача тезлашиши  мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи  2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар