Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ЎзАга ҳодиса ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, ёнғин оқибатида ўша ерда яшаб келган мигрантлардан 4 нафари ҳалок бўлган, 2 нафари эса жароҳат олган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир.
Вафот этганлар шахсига аниқлик киритилган. Улар - Отақулов Шокир Ўроқбоевич (1969 й.т), унинг ўғли Ўроқбоев Элдор (1998 й.т), Кубаев Шерали (1987 й.т) ва Раҳматов Алишер (1998 й.т) экани аниқланган.
Ҳозирда вафот этган юртдошларимиз жасадларини Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Ёнғиндан жабрланган икки нафар юртдошимиз Солнечногорск марказий касалхонасига ётқизилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ҳодиса юзасидан Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан алоқа ўрнатган. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва яқинидаги бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғин Москва вақти билан 10:27 да бошланган, 15:40 да тўлиқ ўчирилган.