Наманганда ўнга яқин кўпқаватли бинолар ноқонуний қурилаётгани аниқланди. Энди улар бузиладими?

12.11.2021 09:02

Косонсой туманида ўнга яқин объект қурилиши тегишли ҳужжатларсиз бошлаб юборилган.

Ҳужжатларсиз қурилган ўнга яқин объектлар, мактаб қуришга ноқонуний жалб этилган 8 синф ўқувчилари — бу Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш федерациясининг Косонсой туманида ўрганиш олиб боргандан сўнги хулосаларидир.

Уюшма мазкур туманда ҳужжатларни охиригача етказмасдан бир қанча қурилиш объектлари 60 фоизгача қуриб битказилганини аниқлаган.

Хусусан, Косонсой туманидаги «Гулобод» МФЙда жойлашган 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносини реконструкция қилиш учун “Фозилбек пласт сервис” МЧЖ тендерда ютиб олган. Қурилиш ишлари сентябрь ойида тугалланиши кўзда тутилган бўлса-да ҳали ҳам қурилиш ишлари давом этаётгани, ишчи ходимлар орасида ушбу мактабнинг 8-синф ўқувчилари ҳам ёлланма ишчи сифатида ноқонуний равишда ишлаётгани маълум бўлган.

Жабборова Маъруфатжон Қосимжоновнага қарашли қурилиш объектида кузатув ишлари олиб борилганда эса, савдо ва хизмат кўрсатиш ҳамда кўп қаватли уйларни қурилиш ишлари жорий йилда бошланган. Мазкур объектда ҳам туман ҳокими қарори  ва қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекциясининг рухсатномасини олмасдан, ноқонуний равишда қурилиш ишларининг 60 фоизи бажарилгани аниқланган.

«А.Навоий» МФЙ  Халқлар дўстлиги кўчасида жойлашган фуқаро Шодмонов Тўрахўжага қарашли объектда ўтказилган кузатув-мониторингда, қурилиш ишлари ҳеч қандай лойиҳа ҳужжатларисиз, экспертиза хулосаси ва қурилиш сохасида назорат қилиш инспекциясининг рухсатномасиз, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, яъни ноқонуний равишда ертўла билан 5 қаватли бинонинг 50 фоизи  қуриб битказилгани маълум бўлган.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ташкилотларга ариза ва шикоятлар киритилгани айтилади. Аммо, тегишли ҳужжатларсиз қурилиш ишлари давом эттирилган объектлар нима учун ҳокимликлар кўз юмиб келган?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
12.11.2021 14:33
50-60 фойизи битган курилиш бузиб ташланмайди, келишилади. Негаки, ушбу курилишлар каааттагина ТОГига суянган холда бошланган. Оддий одам ноконуний битта хожатхона куриб курсинчи?! Тавбасига таянтирилади 5 каватли бино куриляпти, унинг 50-60 фойизи битяптию...мутасаддилар билишмайди.Бунинг учун мутасаддилар кур ва кар булиши керак!