ССВнинг янги вазири Беҳзод Мусаевга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари нима бўлди?

11.11.2021 13:27

Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги вазир сифатида таништирилган Мусаев Беҳзод Анваровичга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари нима билан тугади?

Беҳзод Мусаев мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш ва ўта йирик миқдорда солиқларни ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш каби айбловлар бўйича қидурувда бўлганмиди?

ОАВнинг Беҳзод Мусаевни АҚШдан бошпана сўрагани ҳақида ёзгани қанчалар рост?

Албатта, жамоатчилик барча тафсилотлардан хабардор бўлишга ҳақли.


Бугун, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида депутатлар Мусаев Беҳзод Анваровични Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқлади. Янги вазир шу вақтга қадар Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Беҳзод Мусаев Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1995 йилда иш фаолиятини  Ўзбекистон ТИФ “Миллий банки”дан бошлаган ва 1998 йилдан молия вазирлигига ўтган. 2010 -2011 йилларда Давлат солиқ қўмитасида иш бошлайди. Орадан бир неча йил ўтиб, 2018 йилда қўмита раҳбари этиб тайинланади.

Айнан 2018 йилларда Fergana.ru сайтининг Ички ишлари вазирлиги маълумотига таяниб хабар беришича, Беҳзод Мусаев Анваровичга  нисбатан Ўзбекистонда қидирув  эълон қилинган. Ахборот сайти Беҳзод Мусаевга нисбатан қачон қидирув эълон қилингани ҳақида маълумот бермаган. Сайтнинг ёзишича, вазирлик бу ҳақида маълумот тақдим қилмаган.
Rost24.uz ахборот сайти Ички ишлар вазирлиги матбуот котибига мурожаат қилиб айни дамда мазкур қидирув иши қайси жараёнда эканини суриштирди.

Матбуот котибнинг маълумотларига кўра, агар бу шахс маълумотлари сайтда топилмаса у ҳолда қидирувлар рўйхатидан ўчирилганини англатишини билдирди. Шу билан бирга тўлиқроқ маълумот учун расмий хат билан мурожаат этишни сўради. Rost24.uz мазкур сўров жавобини ҳам эълон қилади.

2011 — 2016 йиллар давомида Беҳзод Мусаевнинг қайси мансабда бўлгани ҳақида маълумотлар йўқ. У бу йиллар давомида қаерда бўлган? "Озодлик" радиосининг маълумотларига таянадиган бўлсак, Мусаев АҚШдан сиёсий бошпана сўраган. Норасмий маълумотларга кўра, Мусаев AҚШдан сўраган сиёсий бошпана сабаб, ҳатто уни олган. Хориж нашрининг ёзишича, Мусаев давлат дастури асосида солиқ соҳасида малака ошириш ва тажриба алмашиш мақсадида хорижга кетган, жиноий жавобгарликка тортиш таҳдиди туфайли ватанга қайтмасликка қарор қилган.

2018 йилда узоқ вақт давомида кўринмаган мансабдор яна қайта Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасига раҳбар этиб тайинланади. Айнан шу вақтда у ҳақида бир қанча хорижий нашрларда (fergana.ru, centrasia.net) унга нисбатан Ички ишлар вазирлиги қидирув эълон қилингани ҳақида хабарлар тарқалган.

Ўша вақтда вазирлик сайтига кўра, Беҳзод Aнварович Мусаев Ўзбекистон Жиноят кодексининг олти моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилингани айтилади. Унга нисбатан 167-модда 3-қисми “A” банди (“Ўзлаштириш ёки ўзлаштириш, ўта йирик миқдорда ўғирлик қилиш”), 175-қисм 2-қисм “A” бандлари (“Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид бўлган битим тузиш, қайта-қайта"), 178-моддаси 3-қисм ("Уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир етилган чет ел валютасини яшириш"), 179-модда ("Сохта тадбиркорлик"), 184-моддаси 3-қисми ("Ўта йирик миқдорда солиқларни ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш" шкала ”), 205 2-қисм, A банди (“Ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш") каби айбловлар эълон қилинган.

Беҳзод Мусаевга нисбатан қўйилган айбловлар у ички ишлар сайтидаги шунчаки фамилиядош эмаслигини билиш мумкин. Чунки, ўша вақтда сайтда эълон қилинган маълумотга кўра, Мусаев мансаб ваколатини суистеъмол қилиш айблови билан қидирувда бўлган.

Бугунги кунда жиддий ва аҳамиятли мансабга кўтарилган Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ва шу вақтгача эгаллаб келинган Бош вазири ўринбосари лавозимларида бўлган Беҳзод Мусаев Анваровичга нисбатан очилган жиноят ишлари ҳақида Ички ишлар вазирлиги очиқ ва шаффоф маълумот беришларини кутиб қоламиз.

Юқори ва ўта маъсулиятли лавозимга эга бўлган шахс ҳақида жамоатчилик тўлиқ, шаффоф маълумотга эга бўлишга ҳақли. Мансабдор шахсга нисбатан очилган бир қатор жиноят ишлари нима учун ички ишлар вазирлиги сайтидан ўчирилганлиги очиқланиши ва жамоатчиликка  маълумот берилиши лозим. Балки, Беҳзод Мусаевга нисбатан ўша даврда қўйилган жиноий айбловлар  асоссиз бўлиб чиққандир. Бу ҳақида расмий манбалар тўлиқ маълумот бериши ва нима учун Мусаев номи қидирувдаги шахслар рўйҳатидан ўчирилгани, унга очилган жиноят ишлари қандай ёпилганини тушунтириши керак.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин сайтимизда "Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга савол: Карантин шароитида 100 минглаб ёшларни бир жойга тўплаш хатарли эмасми?"  

"Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга САВОЛ:Касалликнинг авж олишида ҳукуматнинг ҳам айби борлигини сезаяпсизми?"

"Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев топшириғи бажарилмади"

"ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН ТАЙИНЛАНГАН МАХСУС ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ НЕГА УНУТИЛДИ?"  материаллари эълон қилинган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
22
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
02.12.2021 19:49
"Балиқ бошидан сасийди" деб шунга айтсалар керак.Балки "Бехзод Мусаевни тинч қўйинглар" деб юқоридан топшириқ бўлгандир.
16.11.2021 06:20
ro'yhat emas ro'yxat bo'ladi, ya'ni dumsiz x
15.11.2021 14:52
Койил!? Мутаххассис булмаган олчокни ССВазири этиб сайлаш,ку́йни бу́рига топшириш демакдир."значит"атрофидаги кашкирлар бундан самарали фойдаланишади.... Мукаммал Режалаштирилган инновацион у́гирликлар мажмуаси...
12.11.2021 20:23
Журналист дегани шундай булсада, олди кочди гаплар билан олиб кочмасдан конкрет фактларни келтирса, кутамиз ИИВ бу масала буйича кандай жавоб беришини....
11.11.2021 20:26
шпани