Ойбек Турсунов «Капиталбанк»нинг 50 фоиз улушини қўлга киритди

04.11.2021 12:50

Президентнинг тўнғич куёви, Ойбек Турсуновнинг «Капиталбанк» устав фондидаги улуш миқдори 50 фоизга етди. Бу ҳақда, Spot га таянган ҳолда gazeta.uz нашри маълум қилган.

Биржадан ташқари битим 29 октябрь куни тузилган, дейилади хабарда. Акциядор Ойбек Турсунов 112,49 млн. оддий банк акцияларини сотиб олди — бу акциялар умумий сонининг 34,1 фоизи дегани. Бунга қадар у 52,43 млн. акцияга эгалик қилган.

2019 йилда Ойбек Турсуновга қарашли Promadik Invest компанияси «Капиталбанк» банкининг 40,13 млн (36 фоиз) акцияларини сотиб олганди.

1 ноябрдаги сўнгги битимдан кейин Promadik Invest аффилланган шахслар рўйхатидан чиқарилиб, унинг ўрнига Ойбек Турсуновнинг ўзи қўшилган.

2020 йилга келиб Турсунов шунингдек, Uzcard устав фондининг 75 фоиз акцияларини ҳам харид қилганди. Бироқ, кейинчалик 51 фоизлик бошқарув пакети Миллий банкка ўтиб кетди, яна 6 фоиздан акцияларга тўртта бошқа банклар эгалик қила бошлади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
07.11.2021 03:26
Шунча пулни қаердан олишаркин ?