Бош вазирнинг ишонган кадри Президент томонидан ишдан ҳайдалди

03.11.2021 22:28

Бугун, 3 ноябрь куни Telegram, YouTube, LinkedIn, Instagram, Facebook, «Мой мир», «Одноклассники» тармоқлари блокланди.

“Ўзкомназорат” ушбу тармоқларни «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»га киритганини расмий тарзда маълум қилди. 

Шундан сўнг, мамлакатда ижтимоий тармоқларга нисбатан таъқиқ ўрнатилганидан хабар топган Президентнинг мутасаддиларга кескин чора кўраётгани маълум бўлди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бу ҳақда ўз телеграм саҳифасида бирин кетин маълумотлар жойлади.

***

Ҳукумат кўрсатмасига асосан «Ўзкомназорат» томонидан бир ёқлама, узоқни ўйламай қилинган ҳаракат ҳақида Президент хабар топдилар. Ўйлайманки, тез орада барча тармоқларга уланиш тикланади.

***

Президент топшириғига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган хатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди, рўй берган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилади.

***

Суриштирув якунлари бўйича рўй берган ҳолатда айбдор бўлган барча мутасадди раҳбарларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари кўрилади.

P/S: Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган маълумотларга кўра, Ғ.Зияевнинг келишмай бирор иш қилиши жуда қийин масала. У кўп йиллар жуда катта олий даргоҳларда фаолият юритган. Доимо келишиб ишлаганига шубҳа йўқ. Аммо бугунги ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ ҳолат шунчаки рўй бермаган бўлиши ҳам мумкин.

Шу нарса маълумки, Ғ.Зияев Бош вазир Абдулла Ариповнинг ишонган кадрларидан бири. Ҳукумат раҳбари ҳам кўп йиллар АКТ соҳасининг куратори сифатида ном қозонган эди.

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
10
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
05.11.2021 13:16
Prezidentimizga xalqimiz yana ishonch bildirdi. "Ko'rokmagan kuyib, o'z quyrug'idan pishirgan shashlikka o'zi bo'kib qolsin"
04.11.2021 14:02
Бир тугал фикрга эга бўлмаган шахсга "жавоб" берилгани яхшиликдан дарак. Аммо,бу ўйиннинг бошида ким турганлиги қизиқ бир" жумбоқ".
04.11.2021 12:11
Togri