Ўзбекистон журналистлари ва блогерлари, кенг жамоатчилик эътирофи асосида ўтказиладиган “ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2021” анъанавий танлови эълон қилинади.
Маълумки, икки йилдан буён Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан “ЙИЛ ТАНЛОВИ” ўтказиб келинади. Жамоатчиликнинг эътибори, халқаро даражадаги эътирофлар мазкур танловнинг нуфузи йилдан йилга ошиб бораётганидан далолат беради.
Журналист ва блогерлар, кенг жамоатчилик эътирофи асосида ўтказиладиган анъанавий танловни эндиликда давлатдан мустақил бўлган ахборот воситаси томонидан ўтказиш таклиф этилмоқда.
Жорий йилги танловда нафақат йил давомида журналистлар ва жамоатчилик эътирофига сазовор бўлган давлат ва жамоат ташкилотлари фаолияти баҳоланади, балки аксинча, 2021 йилда ахборот беришда ёпиқ бўлган, журналистларнинг ахборот олиш ҳуқуқини турли йўллар билан чекловчи ҳамда энг кўп раддия берувчи вазирлик, ташкилотлар, жойларда аҳоли билан фаол ишламаган, халқнинг эътиборига сазовор бўлмаган мутасаддиларнинг фаолияти ҳам очиқ баҳоланади ва эълон қилинади.
Танлов лойиҳа муаллифлари бўлган rost24.uz ахборот портали жамоаси томонидан ташкил этилади.
“ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2021” да қатнашиш, тақдирлаш маросимини муносиб ўтказишга ҳисса қўшиш истагида бўлганларни ҳамкорликка таклиф этамиз.
Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @rost24_uz_bot га ёзинг ёки (+99833) 939-00-82 га қўнғироқ қилинг.