Ўзбекистонда атмосферага чиқарилаётган зарарли моддаларнинг 50 фоизи Тошкент вилоятига тегишли

02.11.2021 09:59

Тошкент вилояти ҳавони зарарлаётган ҳудуд сифатида биринчи ўринда.

Экологлар хулосасига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда атмосферага жами 924 минг тонна зарарли моддалар чиқарилган.

Экологик жиҳатдан энг кўп зарар кўрган вилоятлар Тошкент ва Қашқадарё бўлди. Ушбу ҳудудларда ҳавони ифлослантирувчи моддаларнинг 60 фоизи атмосферага чиқарилган.

Энг экологик тоза вилоятлар эса – Хоразм, Сурхондарё ва Жиззах бўлган.

Рақамларнинг бундай кескин фарқ қилиши вилоятнинг иқтисодий ривожланиш даражасига ҳам боғлиқ. Тошкент вилоятида, анъанавий равишда ишлаб чиқариш корхоналари кўп, шунинг учун ҳам бу ерда зарарли моддалар атмосферага кўп чиқарилади.

Атмосферага чиқарилган зарарли моддалар миқдори вилоятлар бўйича:

- Тошкент вилояти - 430 минг тонна;

- Қашқадарё вилояти - 128,1 минг тонна;

- Сирдарё вилояти - 71,8 минг тонна;

- Самарқанд вилояти - 52,7 минг тонна;

- Фарғона вилояти - 50,5 минг тонна;

- Навоий вилояти - 48,4 минг тонна;

- Бухоро вилояти - 37,1 минг тонна;

- Тошкент шаҳар - 33,7 минг тонна;

- Қорақалпоғистон Республикаси - 28,9 минг тонна;

- Наманган вилояти - 15 минг тонна;

- Андижон вилояти - 11,5 минг тонна;

- Хоразм вилояти - 6,8 минг тонна;

- Сурхондарё вилояти - 6,5 минг тонна;

- Жиззах вилояти - 3,4 минг тонна.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
02.11.2021 15:37
Axir Toshkent va Qashqadaryo iqtisodiyotimiz drayverlari. Ma'lumki kambag'aldan "otxod" kam chiqadi, bu ro'yxatdan ham ko'rinib turibdi