Шахмат бўйича АҚШда етакчи бўлган ўзбек қизи нима учун терма жамоамиздан кетишга мажбур бўлган?

01.11.2021 14:55

Ўзбекистон тарихида аёллар ўртасида биринчи халқаро гроссмейстер мақомини олган Нафиса Мўминова ва унинг сингиллари – гроссмейстер Ҳулкар ва Гулруҳбегим Тоҳиржоновалар Ўзбекистон шахмат терма жамоасидан четлатилган эди.

Ҳозирда қизларнинг кичиги – Гулруҳбегим АҚШ терма жамоасининг етакчи шахматчиси ҳисобланади. Маълум бўлишича, қизларнинг терма жамоадан четлатилиши шахсий сабаблар билан боғлиқ экан.

Тоҳиржоновалар оилада уч қиз. Қизларнинг каттаси – Нафиса халқаро гроссмейстер мақомини олган илк ўзбекистонлик аёл.

Қизларнинг отаси тадбиркорлик билан шуғулланади, у қизларининг мураббийлар ва халқаро мусобақалар учун кетадиган харажатларини ҳамма вақт ўзи қоплаган. Бу уч нафар спортчи қизига оз бўлмаган миқдорда пул сарфлаган. 

Маълум бўлишича, шахмат федерацияси раҳбарининг қизи (Тахмина Турдалиева, ўша пайтдаги раҳбар Ҳусан Турдалиевнинг қизи) ҳам шахмат мусобақаларида қатнашади. Бироқ ҳар доим опа-сингилларга мағлуб бўлади. Шундан федерация ва опа-сингиллар ўртасидаги муносабат у қадар яхши эмасди.

Федерация билан кескин муносабат 2014 йилда – учала опа-сингил рейтинг бўйича Олимпиада терма жамоаси аъзосига айланганда янада жиддийлашади.

Олимпиадага саралашларда ғолиб чиққан учала қиздан фақат бир нафари, халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова бора олиши айтилади. Опа-сингиллар бунга изоҳ талаб қилиб, қайси қоидаларга кўра бир оиладан уч киши бора олмаслигини сўрашади. Федерация бу ҳақда аниқ тушунтириш бермайди. Опа-сингиллар бу адолатсиз қарорга қарши чиқади ва ўз кучларини барчага кўрсатиб қўйиш учун очиқ равишда қўшимча ўйин ташкил қилишни таклиф қилади. Агар опа-сингилларнинг ўрнига олимпиадага бориши белгиланган қиз 10 ўйиндан бирортасида бўлса ҳам Гулруҳбегимни енгса, унинг олимпиадага боришига норози бўлмасликларини айтишади. Федерация ўйин ўтказишни рад этади. Охир-оқибатда учала опа-сингил ҳам олимпиадада иштирок этишдан бош тортади.

Қизлар кейинги барча йилларда ҳам турли мусобақаларда ғолибликни қўлга киритишган, кенжа қиз Гулруҳбегим ҳатто Жаҳон чемпионати ярим финалига қадар етиб борган, аммо аэропортда уни ҳеч ким кутиб олмаган, унинг муваффақиятларига эътибор берилмаган.

Йиллар ўтиб, охир-оқибатда Гулруҳбегим АҚШ шахмат федерациясидан бўлган таклифни қабул қилган. Қизларнинг отаси Алишер Мўминов АҚШ федерацияси қизига барча шароитларни яратиб бераётганини айтади. АҚШ Гулруҳбегимнинг олти йиллик ўқиши учун 150 минг доллар маблағ ажратган. Барча харажатлари, хусусан, мусобақаларга бориш харажатлари ҳам қоплаб берилмоқда, мураббийлар билан таъминланмоқда. Алишер Мўминов Ўзбекистон шахмат федерациясига бундай ўйинчилар керак эмас деб ҳисоблайди.

Яқинда Равшан Эрматов Тоҳиржоновалар ҳақида гап кетганда, вазирликда бу масала муҳокама қилинаётганини айтган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
02.11.2021 20:15
ТУЯДАН НЕГА БУЙНИНГ КИЙШИК ДЕБ СУРАШСА КАЕРИМ ТУГРИ , ДЕГАН ЭКАН.
01.11.2021 15:48
"Qornimga emas, qadrimga yig'layman" degan gap shu yerda o'rinli, zero O'zbekistonda chempionlar dunyoning istalgan mamlakatidan ko'proq rag'batlantiriladi
01.11.2021 15:36
IShIDga fuqarolarimiz qanday qo'shilib qolganini endi tushungan bo'lsangiz kerak, hamma ayb tepadagilarda, boltaga sopni ana shunaqalar yo'nib berishmoqda