Қашқадарёда маҳалла раиси, ўқитувчи, масжид имоми ҳижрат ва жиҳод қилишга тайёрланишган

31.10.2021 12:23

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Деҳқонобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фош этилган.

ДХХ матбуот хизматининг Rost24 сайтига билдиришича, улар ўзаро йиғинлар вақтида “Жиҳодчилар” оқими ғоялари йўғрилган аудио-видео кўринишдаги материалларни тинглаб, томоша қилишган ҳамда ҳижрат ва жиҳод қилишга хайрихоҳлик билдиришган.

Гуруҳнинг 1969–1995 йиллар оралиғида туғилган 12 нафар аъзоси орасида маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ўрта мактаб ўқитувчиси, масжид имом-ноиби, якка тартибдаги тадбиркор ҳамда мавсумий ишчилар бор.

Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзиллари кўздан кечирилганда хотирасида диний мазмундаги аудио-видео материаллар мавжуд бўлган уяли алоқа воситалари ва флешкарталар, шунингдек, нашриёти кўрсатилмаган китоблар борлиги аниқланиб, экспертизадан ўтказиш учун расмийлаштириб олинган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
02.11.2021 15:51
Mahalla va oilani qo'llab quvvatlash vazirligi hamda Diniy qo'mita o'z xodimlarini himoya qilib bayonot berishdi. Xalq ta'limi vaziri har doimgidek jim. Bir kishi "eng qo'rqoq kasb egalari "o'qituvchi"lar, o'g'rilar ham ulardan botirroq",~degan ekan
31.10.2021 17:56
Alhazar, yaqinda hokimlar ham shunaqalarga qo'shilib ketmasa edi. Yaratganning o'zi asrasin