Rost24.uz ободонлаштириш тизимида ойликларни ошириш масаласини кўтарган эди. Вазирлар Маҳкамаси муаммони ҳал этди

29.10.2021 16:57

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан эндиликда махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ходимларига ойлик тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг 15 фоизи миқдорида иш ҳақига тенглаштирилган устама берилади.

Шунингдек, овқатланиш учун БҲМнинг бир баравари миқдорида компенсация ва ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддатли хизмати) учун қуйидаги миқдорда ҳар чораклик мукофот тўланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Rost24.uz сайти орқали кунига 9 соатлаб ишлаётган ободонлаштириш ходимларининг на тушлик қилишга жойлари борлиги, на кийим алмаштириш ва бошқа эҳтиёж учун маконлари борлиги, ходимлар аксарият ҳолларда ўз ёнидан харажат қилиб, иш жойига етиб олишига тўғри келиши муаммоси ёритиб берилганди.

Ободонлаштириш ходималари эса “Ҳатто байрамларда ҳам биз дам олмаймиз, аммо ойлик маошимизга қўшимча йўқ” дея ўз ишининг ноқулайликларини айтиб ўтганди.

Орадан 4 ой ўтиб ушбу муаммо ижобий ҳал этилди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
31.10.2021 16:03
Хали ишониш қийин. Лекин қогозда колиб кетмай тезрок амалга ошса кейин бахолаймизда.
30.10.2021 11:29
Yaxshi ish bo'libdi, mehnatlariga yarasha, ammo kam bo'lsa ham. Ilohim yaxshi kunlariga ishlatishsin.