Чироқчилик чўпон тўйда 8 та қўй ва 7 та ҳўкиз сўйди. Бу дабдабабозликми ёки...

27.10.2021 11:45

Чироқчидаги йирик харажатли тўй хайриями ёки чорвадорларни молларга емиш топиш муаммоси қийнамоқдами?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган 6 мингта меҳмонга дастурхон ёзиб 1 тонна гўштдан овқат қилдирган тўйбоши – чўпон Асқар Рўзибоев билан rost24.uz мухбири боғланди.

Чўпоннинг айтишича, укасининг ўғилларига суннат тўй ва бобо ва момонинг улуғ ёшни қаршилагани муносабати билан халққа дастурхон ёзишни аввалдан ният қилган.

Тўйда жами 8 та қўй, 7 та ҳўкиз сўйилган.

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани, Айритом қишлоғи, “Ободон” маҳалласида таҳминан 23 минг аҳоли бор. Уларнинг барчаси тўйга айтилган, имкониятга қараб тахминан 6 минг киши тўйда меҳмон бўлган.

Rost24.uz мухбирининг "Маросимни кўпхарж бўлишга нима сабаб бўлди?", деган саволига “Бу йил қурғоқчил бўлди, молларга қишда емиш йўқ, нобуд қилгандан кўра халққа тарқатган яхши-ку”, дея жавоб берди чўпонлик билан шуғулланувчи Асқар Рўзибоев.

Қизиқ савол туғилади. Чорва молларига емиш топиш қишлоқларда шу қадар долзарб муаммоми?

2020 йил 29 январда чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Бу қарор ҳаётга қанчалар татбиқ этилди. Нима учун чўпон ва чорвачилик билан шуғулланувчилар емиш топиш муаммоси хавфи туфайли молларини сўйиб юборишни афзал кўрмоқда. 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
28.10.2021 11:50
Afsona:1 shahardan 2-siga mehmon kelibdi. Undan xalqini so'rashsa: Topsak yeymiz, yo'q bo'lsa sabr qilamiz,-desa, "itdek yashar ekansiz, biz yo'q bo'lsa sabr qilamiz, topsak ortiqchasini sadaqa qilamiz,~ deyishgan ekan