Электр муаммосини бартараф эта оладиган мутасадди топилди

14.10.2021 10:07

Rost24.uz ахборот сайтида "Пойтахтдаги электр муаммосини бартараф эта оладиган мутасадди қидирилмоқда" сарлавҳали танқидий лавҳа эълон қилинган эди.

Унда Тошкент шаҳар, Янги ҳаёт тумани, "Хўжа учқун"  маҳалласида яшовчи аҳоли электр-энергиясидан азият чекаётгани ҳамда истеъмолчилар хонадонида электр энергияси кучи меъёридан пастлиги маълум қилинган.

Шунингдек, видеолавҳада электр энергиясининг меъёридан пастлиги натижасида одамларнинг маиший-техника жиҳозлари ва сув чиқарувчи моторлари куйиб қолаётгани айтилганди.

Видеорепортаж "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан ўрганилди ва маҳалла аҳлини бир неча йиллардан бери қийнаб келган масала ҳал этилди. Хусусан, 50 кВА трансформатор 250  кВА алмаштириб берилди.

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар