Ўзбекистон Янги йилни нишонлаш учун энг жозибали мамлакатлар бешлигига киритилди

11.10.2021 07:56

Польша нашри рейтингида Ўзбекистон Швеция ва Aвстриядан кейин учинчи ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон янги йил байрамларини нишонлаш учун энг жозибали жойлар бешлигига киритилди. Рейтингни Польшанинг Gazeta.pl нашри тузган.

Ўзбекистон Швеция ва Aвстриядан кейин учинчи ўринни эгаллаган. Нашр Ўзбекистон Шарқнинг машҳур дурдонаси ва Осиёдаги энг машҳур сайёҳлик жойларидан бири эканлигини ҳам қайд этган.

Ўқувчиларга қадимий Бухоро, Хива ва Самарқанд бўйлаб жуда бой ва ўзига хос йўналиш таклиф қилинган.

“Янги йил кечасида Регистон майдонига бориш тарихга қўшилиш ва кишини Шаҳризода эртакларида тилда олинган романтик муҳитдаги каби ҳис этиш имконини беради”, - дейилган мақолада.

Сайёҳларга Тошкентга ҳам ташриф буюриш тавсия қилинган. Нашр пойтахтда ўз миллий хусусиятларини сақлаб қолган Марказий Осиёдаги энг катта бозор – Чорсу жойлашганига эътибор қаратган. Яна бир диққатга сазовор жой сифатида замонавий Мустақиллик майдони кўрсатилган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
11.10.2021 15:19
Ular dasturxon xarajatlarini o'zlarining daromadlari bilan o'lchashgan bo'lishsa kerak