Ўзбекистонда сўнгги йилларда жиноятчиликлар сони ортган.
Статистик маълумотларга кўра, 2021 йилнинг ярим йиллигида қайд этилган жиноятларнинг умумий сони 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробардан кўпроқ ошган. 2020 йил январь-июнь ойларида жами 21535 та содир бўлган бўлса, 2021 йилда бу кўрсатгич 45630 тани ташкил этган. Улардан 20.7 фоизи фирибгарлик, 16.7 фоизи ўғриликдир.
Жиноят энг кўп содир бўлган ҳудудлар бўйича Тошкент шаҳри ҳамда Фарғона вилояти етакчи ўринда. Қайд этилган деярли ҳар 4 та жиноятдан биттаси Тошкент шаҳрига тўғри келади.
Мамлакат бўйлаб жиноятчилик сони йил сайин ортиб бораётгани ташвишланарли ҳол ҳисобланади. Назаримизда, бу ташвишли ҳолат жиноятчиликнинг олдини олишга масъул, жамиятда соғлом муҳит барқарорлигини таъминлаш вазифаси бўлган давлат ташкилотларини ҳам ўйлантираётган бўлса керак. Чунки, статистика маълумотлари, жиноятчиликнинг таҳлили ва олдини олиш чора тадбирлари борасида Ўзбекистондаги масъул давлат ташкилотлари ўйлаб кўрадиган фурсат аллақачон келганини кўрсатмоқда.