22 йил дегандa оқланган фуқаролар яна қайта айбдор, деб топилиши мумкин

01.10.2021 13:42

"16 февраль воқеалари" ортидан судланиб, айбдор деб топилган фуқаролар яқинда оқланган эди.  Аммо Тошкент вилояти прокуратураси оқлов ҳукмини бекор қилиш учун судга протест киритди. Энди оқланганлар яна айбдор, деб топилиш эҳтимоли бор.

Оқланган фуқаро Иброҳим Юнусов прокуратура протестидан сўнг яна аввалги даврга қайтгандекман, демоқда.

2021 йил 24 июнь Тошкент вилояти суди томонидан "16 февраль воқеалари"даги  портлашлар ортидан жиноий жавобгарликка тортилган 5 нафар шахс оқланган эди. Орадан 2 ой ўтиб эса оқловга нисбатан Тошкент вилояти прокуратураси протест киритди. Кассация тартибида киритилган протест Олий суднинг тегишли судлов ҳайъати остида кўриб чиқилди.

Бўлиб ўтган суд мажлисида томонлар сўзлари эшитилди ва Олий суд кейинги ҳафта оқланган фуқаролар бўйича ҳукмини эълон қилади.

Оқланган фуқаролардан бири Иброҳим Юнусов бу протест бўйича қуйидагича фикрларини айтиб ўтди:

“Куни кеча бизга тўсатдан бу хабар етиб келди. Бу 99-йилни эслатгандай бўлди. Яъниким бизга чиқарилган оқлов ҳукмига нисбатан Тошкент шаҳар Прократураси протест билдиришди. Ўзбекистон Республикаси Олий судига келдик. Албатта, ман ишонаман, Олий суд адолатли қарор чиқаради. Бу нарсани яна обектив кўриб чиқишади. Чунки биз ўша пайтда ноҳақ қамалганимизни, туҳмат балосига қолганимизни кўриб чиқиб, Тошкент вилояти судидаги ажримни ўз кучида қолдиришади деган умиддамиз”.

“23 йиллик туҳмат балосидан қутулиб, яна 23 йил орқага қайтсак, бу Президентимиз олиб борётган сиёсатга зид эмасми”, деб айтиб ўтди Иброҳим Юнусов сўз сўнггида.

Оқланган фуқаролар ишини амалга оширган адвокат Нодир Улдашев вазият юзасидан қуйидагиларни айтиб ўтди:

“Бу нарса қанчалик қонунга зид чиқарилганлиги ўз исботини топган эди ва Тошкент вилояти суди томонидан адолатли ва қонуний қарор қабул қилган эди. Бироқ 10 кунлик бўлдики, Тошкент шаҳар Прократураси протест билдирилган. Бунга Прократурани ваколати бор албатта. Лекин протестни ўзида белгиланган тартибдаги асослар бўлиши керак. Лекин қонунга зид чиқарилганлиги ва адолацизлиги асослича кўрсатиб берилмаган. Шунинг учун мен ишонаман Олий суд айнан ҳозирги тизимда боришига, қарор чиқаришига умид қиламиз”.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар