Ўзбекистоннинг АҚШдаги фуқаролари президентлик сайловларига қанчалик қизиқади?

30.09.2021 12:49

Ўзбекистоннинг АҚШдаги фуқаролари ҳам бўлажак Президент сайловларига қизиқиш билдирмоқдами? АҚШда қанча ватандошларимиз сайловда иштирок этади?

Ўзбекистоннинг АҚШ, Вашингтон округидаги элчихонасида тез орада муддатдан аввалги овоз бериш жараёнлари бошланади.

Айни дамларда, элчихонада сайлов жараёнларига тайёргарлик авжида. Rost24.uz ахборот сайти мухбири Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси консули Фахриддин Мўминов билан сайловга тайёргарлик ишлари ҳақида суҳбатлашди.

Консул Фахриддин Мўминов АҚШдаги юртдошларимизнинг сайлов бўйича фаолликлар, ватанпарварлик хисси ошганини айтмоқда. Улар орасида сайловда кузатувчи бўлишга қизиқиш билдираётганлар, хизмат ва ёрдам таклиф қилаётган ҳамютларимиз ҳам бор. Одатда элчихонадаги сайлов жараёнлари байрам сифатида ўтади. Хориждаги фуқароларимиздан сайловда қатнашиш учун аввал рўйхатдан ўтиш сўралмоқда.  

Эслатма: Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси консули Фахриддин Мўминов билан Ўзбекистонга виза ололмаган собиқ Ўзбекистонликлар ҳақида суҳбат эълон қилинади. Бизни кузатиб боринг.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар