Жаҳон банки: Марказий Осиёда оммавий миграция юз бериши мумкин

18.09.2021 14:25

Иқлим ўзгариши туфайли Ўзбекистоннинг Амударё бўйида жойлашган жанубий ерлари ва Фарғона водийси аҳолиси ўз жойини ташлаб, мамлакатнинг бошқа жойларига кўчиш эҳтимоли мавжудми?

Жаҳон банкининг Groundswell ҳисоботида айтилишича, иқлим ўзгариши туфайли қарийб 2,5 миллион аҳоли яшаш жойларини тарк этиб, ўз мамлакатларининг бошқа қисмларига кўчишга тўғри келади.

2050 йилга келиб Марказий Осиё ва Шарқий Европада 5,1 миллионгача "иқлим" мигрантлари (умумий прогноз қилинган аҳолининг 2,3%) пайдо бўлиши мумкин. Пессимистик сценарийга кўра, улардан 2,4 миллионгача Марказий Осиё давлатларида яшайди.

Таҳлилларга кўра, "иқлим" мигрантлар оқими зоналари Тошкент атрофидаги ерлар, Фарғона водийси ва Тожикистон жанубидаги пасттекисликлар, шу жумладан Душанбе ва Қозоғистон шимолидаги шаҳарлар - Нур-Султон, Қараған, Костанай бўлиши мумкин.

Бу талқин Марказий Осиёнинг бу қисмларида сув таъминоти ва экинлар ҳосилдорлигининг кутилаётган ўсиши билан боғлиқ.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Фарғона водийси ва Тожикистонга туташ ҳудудлар, шунингдек Қозоғистоннинг жанубий чегараси ва Бишкек атрофидаги ҳудудлар "иқлим" мигрантларнинг кетиш зонасига айланиши мумкинлиги ҳисоботда қайд этилган. Бу Марказий Осиёнинг ушбу минтақаларида сув мавжудлиги ва экинлар ҳосилдорлигининг пасайиши билан боғлиқ.

Амударё бўйида жойлашган Ўзбекистон жануби ва Шарқий Туркманистоннинг кичикроқ ҳудудлари ҳам "иқлим" мигрантлар учун потенциал чиқиб кетиш зоналари сифатида кўрилмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар