Куни кеча Халқаро пресс-клубда «Конституция ва қонунчиликда сўз ҳамда матбуот эркинлиги. Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари» мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Rost24.uz давра суҳбатида амалдорлар томонидан айтилган, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда долзарб фикр сифатида талқин қилинган сўзларни саралаб чиқди. Сиз уларнинг фикрига қўшиласизми? Амалдорлар рост сўзлаяптими ёки ёлғон?
Ҳоким ва бошқа раҳбарларни илк бор журналистларга яқинлаштирган платформа Халқаро пресс-клуб эдими? Биз Халқаро пресс-клубга қадар ҳоким ва бошқа раҳбарлар билан эркин танқидий мулоқот ва савол-жавоб ўтказган платформани кўрмаган эдик. Аммо, сўнгги вақтларда эркин мулоқот илк даврларга нисбатан камайиб қолгандек.
Сизнинг-ча, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистондаги эркин сўз индекатори ҳисобланадими? Сўз эркинлиги индекатори бўлган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида мақтов ташбеҳлари кўпайиб, танқидий мақолалар озаймаяптими?
Акмал Саидов:“Барча демократик давлатларда оммавий ахборот воситаларини назорат қилувчи давлат ташкилоти мавжуд”.
Биз журналистлар “тўртинчи ҳокимият” юқоридаги 3 ҳокимиятни назорат қилишига ишониб юрган эдик. Акмал Саидов уни эртакка айлантирди.