Президент Шавкат Мирзиёев кутилмаган баёнотлар билан чиқмоқда

09.09.2021 11:46

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съездида иштирок этаётган Шавкат Мирзиёев қуйидаги баёнотларни берди:

Келгуси беш йилда ҳар бир хонадон ва ижтимоий муассаса мақбул нархда юқори тезликдаги Интернетга уланади, магистраль автомобиль йўллари 100 фоиз мобиль алоқа ва Интернет билан қамраб олинади.

Шунингдек, халқаро магистрал Интернет тезлиги 5 баробарга, туманлараро тармоқлар тезлиги 8 баробарга оширилади.

2023 йил охиригача инфляция даражаси 5 фоизга туширилади. Давлат бюджети тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,5 фоиздан ошмаслиги таъминланади.

Янгидан жалб қилинадиган йиллик ташқи қарз миқдори 5 миллиард доллардан ошмаслиги таъминланади.

Иқтисодиётда молиявий ресурсларни кўпайтириш мақсадида, келгуси 5 йилда фонд бозори ҳажми 200 миллион доллардан 7 миллиард долларга етказилади.

Келгуси беш йилда 120 миллиард доллар, шундан камида 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб қилинади.

Ҳудудларда саноат ва инфратузилмани ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон тараққиёт банки ташкил этилади .

Банк тизимини трансформация қилиш орқали хусусий банкларнинг улуши жами банк активларининг 60 фоизига етказилади.

Келгуси йилнинг ўзида Тошкент шаҳри жамоат транспортида 320 та электробус қатнови йўлга қўйилади.

2023 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилишини эълон қилди.

2023 йилдан юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади.

Банк, молия, телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга туширилади.

Келгуси беш йилда норасмий ишлаётган 2,5 миллион нафар фуқаро бандлиги легаллаштирилади.

Базавий пенсия ҳисоблашда иш ҳақининг чегаравий миқдори ҳозирги 10 баробардан 12 баробарга оширилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
10.09.2021 18:38
Ilohim, Prezidentimiz qayta saylanib, o'zi rejalashtirgan ishlarni amalga oshirishda sog'-salomat o'zi bosh-qosh bo'lsin. OMIN!
10.09.2021 17:26
Аввал адолатни тиклаш керак.
10.09.2021 17:25
Барчаси қуруқ сабсата гаплар