ФОТОСАЁҲАТ: Ғилон қишлоғининг манзаралари

07.09.2021 08:09

Ғилон қишлоғи Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида жойлашган. Қишлоқ денгиз сатҳидан 2250 метр баландда жойлашган бўлиб, осмонўпар Ҳисор тоғлари бағрида, атрофи улкан чўққилар билан ўралган.

Ғилонликлар узоқ умр кўради: қишлоқда 200 нафардан ортиқ 80 ёшдан, 60 нафардан ортиқ 90 ёшдан ошганлар истиқомат қилади. Юздан ошган нуроний отахон ва онахонлар ҳам бор.

Қишлоқ аҳолиси асосан боғдорчилик, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Кўпчилик «қизил қайроқи» навли картошка экади. Шунингдек, олма, гилос, нок, ёнғоқ яхши ўсади.

Фотолар муаллифи Аҳмад ТЎРА

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
10
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар