Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Нуробод қўрғонида жойлашган “MEGA BLOCK INVESTMENT” МЧЖ 3 189,5 минг метр куб табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланган. Бу 3 млрд. 189 млн. 417 минг сўмни ташкил қилади.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, мазкур ноқонуний фойдаланилган 3 189,5 минг метр куб табиий газ ўртача 3 500 дан зиёд хонадоннинг бир ойлик табиий газ истеъмоли ҳажмини ташкил этади.
Ҳозирда қайд этилган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича барча далил ва ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилмоқда.