25 август куни 115 нафар ватанпарварларимиз Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан оқланди.
Суд жараёнида Тошкент вилояти Қибрай туманида туғилиб яшаган Ғофур Султоновга оид жиноят иши ҳам кўриб чиқилди.
Ғофур Султонов 1930 йил 27 октябрда Марказий Осиё Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Мухтор вакили қошидаги Учлик кенгаши қарори билан отувга ҳукм қилинган.
Орадан 91 йил ўтиб Ғофур Султонов оқланиши ҳақидаги Олий суд ҳукмини эвараси Ғофуров Ғофур хурсандчилик кўз ёшлари билан тинглади.
Ватан озодлиги учун курашган аждодларимиз оқланди. Энди уларнинг мулк ҳуқуқи деган савол ўз-ўзидан пайдо бўлади. Айнан шу савол билан Ғофур Ғофуровга мурожаат қилдик.
Ғофур Ғофуров (Ғофур Султоновнинг эвараси):
Султонов Ғофурнинг тирик авлодлари – амакиларим билан маслаҳат қилдик. Керак эмас дейишди. Адамга ҳам менга ҳам керак эмас.
Қўлига қурол олиб ўзини ерини ҳимоя қилган босмачи бўлиб қолмайди. Бир йил мобайнида кўп ҳаракат қилдик, кўп жойларга мурожаат қилдик. Мана бугун хурсандчилик куни.
Шўролар келгандан кейин бой, камбағал бўлмайди. Ҳамма бирдек бўлади деб бор мол-мулкини тортиб олади. Орадан озгина вақт ўтгандан кейин "НЕП" деган ташкилот савдо дўконларидан камомад чиқаради. Судга бормасдан ёпиб юборади. 3-4 ойдан кейин "перерасшёт" деб 3 минг камомад чиқариб беради. Бобо уйини сотиб беради. Бари бир НКВД ходимлари уйини атрофида айланиб юргандан кейин 17 нафар ўртоғи билан йиғилишиб Афғонистон томонларга қочишни режалаштиради. Кимдир булар давлат тўнтариши қилмоқчи деб ёзиб беради. Ҳукумат 17 нафар ўртоғини отиб юборади. Бобомиз қочиб кетиб Бўстонлиқ тарафлардан водийга ўтиб одам йиғиб келиб мол-мулкини қайтариб олмоқчи бўлган. Орада жанг бўлган. Бари бир бобомизни ушлаб 1930 йил отувга ҳукм қилган.