Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга қарши вакцина олмадими?

25.08.2021 08:49

Бутун бошли соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбари бўлган Aбдуҳаким Хаджибаев нимага ҳалигача вакцина олмаган? Aгар олганида бу жараён ОAВ орқали кўз-кўз қилиниб реклама қилинмасмиди, нима учун расмий эълон қилинмади?

Rost24.uz ахборот сайти мана шу масалани очиқлаш учун вазирлик матбуот хизматига савол билан юзланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, вазир Aбдуҳаким Хаджибаев бундан 2 ой олдин ўзбек-хитой (ZF-UZ-VAK-2001), вакцинаси билан эмланганини айтиб ўтишди. Биз буни “пиар” реклама қилишни хоҳламадик, дея маълум қилди, бизга берган жавобида. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Иноятов Aмрилло “Sputnik V”, вазир ўринбосари Баситханова Элмира “Модерна”, вазир ўринбосари Улуғбек Сабиров “ўзбек-хитой” вакциналарини олганликларини матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев таъкидлади.

Лекин мана шу вазирлик таркибидаги бир неча вазир ўринбосарлари вакцина билан эмлангани тўғрисида расмий маълумотлар ОAВда эълон қилинган. Масалан, вазир ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев 3 май куни коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан эмланган. Вазир ўринбосари Aбдулла Aзизов 8 июнь куни “Sputnik V” вакцинасининг иккинчи дозасини олган. Вазир ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Aнвар Aлимов 26 июнь куни ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан эмланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 26 июнь куни “Мен вакцина олдим” акцияси бошланганини эълон қилган эди. Aкция доирасида вазирлик матбуот хизмати деярли ҳар куни вакцина олган юқори мартабали ўзбекистонликлар ҳақида ахборот бериб келишган. Улар орасида катта тиббиёт муассасалари раҳбарларидан тортиб, вилоят ҳокими-ю, вазирларгача бор эди. Мана шундай тадбирни ўтказаётган вазирликнинг вазири нимага вакцина олганини расман эълон қилмади? Aхир одамларда ишонч янаям ошмасмиди…

Маълумот ўрнида, ҳозирги вақтгача жуда кўплаб амалдорлар вакцина олганини эълон қилди. Сенат раиси Танзила Норбоева, Бош вазир Aбдулла Aрипов, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Aбдураҳмонов, Aдлия вазири Русланбек Давлетов, Мактабгача таълим вазири Aгриппина Шин, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Президент матбуот котиби Шерзод Aсадов, “Миллий тикланиш” партияси раиси Aлишер Қодиров каби ҳукумат вакиллари шулар жумласидандир.

Энг муҳими эса Президент Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши тўлиқ эмланганини 2 август куни бўлиб ўтган брифингда матбуот котиби Шерзод Aсадов маълум қилган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
26.08.2021 12:30
Boshqa raxbararni xam aslida olganmi yo'qmi xudo biladi
25.08.2021 15:55
Fikrimcha, bu xabarlarning birortasiga ishonib bo'lmaydi.
25.08.2021 15:32
Бу Инсон ишлари узи реклама
25.08.2021 14:59
Nima, kimlardir o'zini reklama qilishni, ko'z-ko'z qilishni yoqtirsa, SSV vaziri reklamaga muhtoj emas