Тошкентда бир кечада машинасида совуқ қурол олиб юрган 22 нафар ҳайдовчи ушланди

24.08.2021 14:18

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, йўл патруль хизматининг Rost24.uz ахборот сайтига берган маълумотига кўра, ўтказилган «Тун» рейдида ҳайдовчилар томонидан содир этилган 931 та қоидабузарлик аниқланган.

Унга кўра,  114 та ҳолатда автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқариш, 44 та ҳолатда қизил чироққа бўйсунмаслик, 21 та ҳолатда маст ҳолда уловга ўтириш каби қоидабузарликларга маъмурий баённомалар тузилган. Шунингдек, 168 та автомобиль жарима майдонига жойлаштирилган.

Бундан ташқари 22 та ҳолатда автомобилда ўткир тиғли пичоқ, бита ва бошқа тақиқланган жисмларни олиб юриш ҳолати кузатилган. Соҳа ходимлари томонидан бир кечада ўтказилган рейдда аниқланган умумий қоидабузарликлар сони 931 та бўлиб, уларнинг 266 таси қўпол қоидабузарликлар ҳисобланади.

Мазкур тунги рейд Ички ишлар бош бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл патруль хизмати бригадасидан “Тун” автоэкипажлари ҳамда ЙПХ масканлари, блок ва тўсиқ постларга хизматга жалб этилган ходимлар томонидан 22 августь куни ўтказилган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
25.08.2021 14:34
Минг афсуски, улар мана шунака шилталарни хам химоя килишади
24.08.2021 21:04
Nima balo, bular urushga tayyorlanishyaptimi? Qo'rqmanglar, Prezidentimiz bor, Armiyamiz bor, erksevar Xalqimiz bor.