Статистика қўмитаси вазирлик ва идоралар доим ҳам ҳақиқатга яқин маълумотларни тақдим этмаслигини тан олди

20.08.2021 17:46

Давлат статистика қўмитаси тақдим этаётган маълумотлар қанчалик ҳақиқатга яқин? Улар ҳақиқатдан йироқ ҳам бўлиши мумкинми?

Бугун, Ахборот ва оммавий коммуникация агентлигида давлат статистика қўмитаси иштирокида ўтган матбуот анжуманида Rost24.uz ушбу саволни ўртага ташлади.

Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари Аъзам Икрамов билдирилган бу эътирознинг ўринли эканлигини айтиб, тизимдаги муаммоларга тўхталиб ўтди. Амалдорнинг айтишича, статистик маълумотларнинг нотўғри бўлиши кўпроқ уни тақдим этаётган вазирлик ва идораларга боғлиқ. Тизимда ҳамон камчилик ва бўшлиқлар мавжуд. Бу камчиликларни бартарааф этишга 2-3 йил камлик қилади.

“Бу ерда статистик рақамларга бўлган эътироз нафақат Давлат статистика қўмитасининг рақамларига, балки статистика маълумотларни тақдим этувчи вазирлик идоралари, хўжалик бирлашмаларига ҳам тегишли. Айнан ушбу айтилган эътирозларнинг олдини олиш мақсадида ҳамда статистика фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 4796-сонли Президентимизнинг қарори қабул қилинган. Аммо, барибир эътирозлар бўлган ва ҳалигача бўляпти ҳам.

Бўшлиқлар мавжуд. Бу бўшлиқларни бир йил ёки уч йилда тўлдириш имкони йўқ. Шунинг учун ҳам биринчи навбатда, шаффофликларни бизнинг тизим органлари томонидан максимал даражада таъминлаш белгилаб берилган. Биз унинг назорат тизимини йўлга қўйганмиз. Шу билан бирга бошқа статистик маълумотларни ишлаб чиқарувчиларни методологиясини аудитдан ўтказиш масаласини киритдик. Бу Ўзбекистон учун янгилик бўлсада бошқа давлатларда бу амалиёт жорий қилинган. Айнан мана шу амалиёт натижасида органлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маълумотларнинг шаффофлиги таъминланади. Бу ўринда бизнинг қўмитамизнинг бошқа давлат органларининг зиммасида кўплаб ишлар бор. Ўйлайманки бундай натижага босқичма-босқич эришишда ОАВларининг ўрни беқиёс. Биз ҳам айнан шу жабҳада улар билан ва бошқа давлат органлари билан шаффофликни таъминлаш бўйича қонун талабларини сўзсиз бажаришга ҳаракат қиляпмиз”, деди Аъзам Икрамов.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
21.08.2021 23:12
Ilya Ilf va Yevgeniy Petrov nohaq bo'lishgan: statistika hamma narsani ham bilaveqmaydi ("12 stul" asari)
21.08.2021 22:19
Qiziq, statistika qo'mitasi raisi nechta lavozimni egallagan ekan??? (Hozir bu trenddaku)
21.08.2021 00:51
И.Ильф и E.Петров не были прав- статистика не знает всё. "12 стульев"
21.08.2021 00:27
Daqqiyunus davridan qolgan odat bu. Mexanizm qanday amalga oshirilishi "Ы операцияси" b/f da tushuntirilib berilgan (zo'raki o'g'rilar)