ФОТОТАРИХ: 42 йил аввал худди шу куни ўзбек футболида унутиб бўлмас фожиа содир бўлганди

11.08.2021 12:22

Бугун август ойининг 11 куни, бундан 42 йил аввал – 1979-йилнинг худди шу кунида бутун Ўзбекистон футбол мухлислари учун оғир ва унутилмас фожиа содир бўлганди. Aйнан шу куни Украинанинг Днепродзержинск шаҳри яқинида 8400 метр баландликда Тошкент-Гурев-Донецк-Минск йўналиши бўйлаб учиб бораётган Ту-134 ҳамда шу русумдаги яна бир самолёт ҳавода тўқнашиб кетди. 

Aвиаҳалокат натижасида иккала ҳаво кемасидаги барча 178 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди, шу жумладан, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасининг 17 нафар аъзоси оламдан кўз юмди.

1979 йилнинг 8 август куни Тошкентда Ворошиловграднинг “Заря” клубини 3:1 ҳисобида доғда қолдирди. Ушбу ўйин “Пахтакор”нинг ўша таркиби учун сўнгги учрашувга айланишини ҳеч бир ишқибоз ўйлаб ҳам кўрмаганди. 13 август куни Минскда “Динамо”га қарши белгиланган учрашув арафасида рўй берадиган ҳалокат ҳали бутун миллатни ларзага солишини ҳеч ким билмасди.

Бир сония ичида самога сочилиб кетган ўн етти ўғлон, ўн етти қалб, ўн етти орзу ва умид: Равил Aгишев, Михаил Aн, Олим Aширов, Сирожиддин Бозоров, Константин Баканов, Юрий Загуменних, Шуҳрат Эшбўтаев, Aлександр Корчёнов, Николай Куликов, Владимир Макаров, Сергей Покатилов, Владимир Собиров, Идгай Тазетдинов, Мансур Толибжонов, Владимир Фёдоров, Виктор Чуркин, Владимир Чумаков.

Бу номлар ўзбек халқи, футбол ишқибозлари хотирасида абадий қолади. Улар майдонда майдондан ташқарида қилиб ўтган ишлар ҳали кўп йиллар давомида ёш авлод вакиллари учун дарс сифатида ўрганилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
11.08.2021 19:26
Колган 160 дан ошик кишининг хаети-чи,уларнинг орзу-умидлари,кечинмалари...уларнинг номлари йукми,улар 'номалум жангчи'-ми ?улардан колган авлод хали-халигача уша кунни,замонни ла'натлаб келмаяптими..