Бош вазирининг Матбуот хизмати ходими вакцина бўйича берган маълумоти тўғрими?

01.08.2021 15:52

Бош вазир ахборот хизмати ходими маълумот беришда адашмадими?

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан жорий йилнинг бошида биринчилардан бўлиб эмлангани ҳақида Бош вазир матбуот хизмати ходими daryo.uz ва kun.uz га тасдиқлаб маълумот берган эди.

Rost24.uz ахборот сайти мухбири Бош вазир А.Ариповнинг йил бошида вакцина билан тўлиқ эмлангани борасидаги ушбу маълумотларни ўрганди.

Маълумки, жорий йилнинг бошида ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинаси расман тасдиқланмаган ва фақат кўнгиллиларга қилинаётган эди. Ушбу вакцина расман 2021 йил 1 март санасида Ўзбекистонда рўйхатга олинди. 1 апрелдан бошлаб аҳолини оммавий эмлаш жараёни бошланди.

Хўш, март ойида рухсат берилган, апрелда оммавий эмлаш бошланган бўлса, йил бошидан бу вакцина билан тўлиқ қандай эмаланиб улгуриш мумкин, деган ҳақли савол туғилади.

Вакцина тасдиқланган санадан ҳисобланган тақдирда ҳам бош вазир йил бошидаёқ тўлиқ уч босқичдан иборат эмлаш жараёнидан ўтиб улгирмаган бўлар эди. Ҳар бир вакцина оралиғи тахминан 20 кун бўлиши керак. Демак, Бош вазир Абдулла Арипов кўнгиллилар сафида коронавирусга қарши эмланганмиди?

rost24.uz сайти мухбири Бош вазирнинг 2021 йил бошида тўлиқ ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланиб бўлгани ҳақидаги хабарга шубҳа билан қараб Ариповнинг матбуот хизмати ходими Бекзод Ҳидоятовга мурожаат қилди. Б.Ҳидоятовнинг rost24.uz мухбирига маълум қилишича, Бош вазир Абдулла Арипов ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинасини кўнгиллилар сафида олмаган. У вакцина расман тасдиқдан ўтгачгина биринчилардан бўлиб эмланган. Яна Ҳидоятовнинг айтишича, у йилнинг бошида деганда, йилнинг биринчи 3 ойини назарда тутганини билдирди.

Демак берилаётган маълумотлар занжирига эътибор қаратсак, Абдулла Арипов 1 март санасидан сўнг ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган. Шунда уч босқичли эмлаш жараёнларининг тугаши жорий йилнинг май ойларига тўғри келмоқда. Бекзод Ҳидоятовнинг айтишича, эмланувчи вакцинани яхши кўтарса эмлаш оралиғи 20 кундан ҳам қисқартирилиши мумкин экан. Бироқ, эмлаш оралиғи 20 кундан қисқартирилса-да, Ариповнинг тўлиқ коронавирусга қарши эмланиб бўлиш санаси йилнинг бошига тўғри келмаяпти.

Масъул идораларимизнинг масъул вакиллари маълумотларни жамоатчиликка етказаётганда масъулиятни ҳис қилган ҳолда тарқатсалар, турли савол ва англашилмовчиликларга эҳтиёж қолмас эди.

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
13
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
14.09.2021 23:40
Бош вазир узбек-хитой вакцинасини 2020 декабрида юртимизда 3 - клиник синовлари бошланиасдан олдин биринчи ва иккинчи дозасини кабул килиб, ножуя таъсирлари йуклигига ишонч хосил килганларидан кейин синов-тадкикотларга рухсат берганлар. Жумладан, Инновацион ривожланиш вазири ва унинг уринбосарлари хам синовдан олдин оила аъзолари билан эмлангаглар! 2021 йилнинг бошида Бош вазир вакцина билан тула эмланган эдилар.
10.08.2021 12:09
"РОСТ"ми
08.08.2021 18:31
Hauron qolish kk emas, agar matbuot kotibi haqiqiy, jonkuyar, kuchli, bilimli mutaxassis bulganida u joyda ishlamasdi, ishga olinmasdi
07.08.2021 14:51
Демак ёлғончининг навбатдаги ёлғони экан-да!??